https://sputniknews.uz/20230109/braziliyadagi-tartibsizliklar-nimalar-sodir-boldi-31344290.html
Бразилиядаги тартибсизликлар: нималар содир бўлди
Бразилиядаги тартибсизликлар: нималар содир бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару тарафдорлари 8 январь куни полиция билан тўқнашиб, Бразилиядаги ҳукумат бинолари – парламент, Федерал Олий суд ва давлат раҳбарининг ишчи қароргоҳига бостириб кирди.
2023-01-09T13:48+0500
2023-01-09T13:48+0500
2023-01-09T13:48+0500
дунёда
бразилия
намойиш
тартибсизлик
жаир болсонару
луис инасиу лула да силва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/09/31341333_0:150:3108:1898_1920x0_80_0_0_9dd3ceca4b08dab9ea517029e0e1f144.jpg
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару тарафдорлари 8 январь куни полиция билан тўқнашиб, Бразилиядаги ҳукумат бинолари – парламент, Федерал Олий суд ва давлат раҳбарининг ишчи қароргоҳига бостириб кирди.Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Кўплаб халқаро сиёсий арбоблар намойишчиларнинг ҳаракатларини қоралаб, Бразилиянинг амалдаги президенти Луис Инасиу Лулу да Силва ва унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлашини айтди.Нималар содир бўлди?Болсонару тарафдорлари октябрдаги президентлик сайлови натижаларига қарши чиқди. Бразилия байроқлари ва сариқ-яшил либослар билан шаҳар марказига чиқаётган оломон намойишчилар парламент, Федерал Олий суд бинолари ва давлат раҳбарининг ишчи қароргоҳи ҳисобланган Планалту саройининг ойналарини синдирди. Ишланмайдиган кунларда бўш турган маъмурий бинолар қўриқчилари қоидабузарларга қарши тура олмади.Бразилия пойтахти федерал округи ҳарбий полиция вертолёти намойишчиларга қарата гранаталар улоқтирган. Погромлар бошланганидан бир неча соат ўтгач, Бразилиядаги полиция бўлинмалари намойишчиларни улар эгаллаб олган ҳукумат биноларидан чиқариб юборишга муваффақ бўлган. Дастлаб 30 нафар киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ пойтахт губернатори Ибанейс Роши 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинганини маълум қилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, намойишларда 5 мингга яқин одам қатнашган.Маҳаллий ОAВ маълумотларига кўра, федерал ҳукумат биноларидаги погромлар пайтида вандаллар тарихий аҳамиятга эга бўлган турли санъат асарлари: расмлар, ҳайкаллар, интерьер элементларига зарар етказган ёки ўзлари билан олиб кетган. Погромлар пайтида президент идорасига зарар етмаган. Президент қароргоҳи биносига кирган ҳукуматга қарши намойишлар иштирокчилари у ердан қўриқчиларга тегишли қуролларни ўғирлаб кетган.Бразилия бунга қандай муносабатда бўлди?Лула да Силва тарафдорлари бош прокурордан Бразилияда федерал хавфсизлик кучларидан фойдаланишга рухсат беришни сўради. Бразилия президенти мамлакат пойтахтида якшанба кунги тартибсизликларда иштирок этган вандалларни аниқлашга ва уларни жазолашга ваъда берди. У тартибсизликлар муносабати билан вазирлар билан фавқулодда йиғилиш ўтказди.Январь ойи охиригача Бразилияда фавқулодда ҳолат жорий қилинди. Бразилия бош прокурори Aугусту Aрас пойтахт Федерал округи прокуратурасидан Бразилиядаги тартибсизликлар юзасидан жиноий иш қўзғатишни талаб қилди.Бразилия пойтахти федерал округи губернатори Ибанейс Рошу вақтинчалик минтақа раҳбариятидан четлаштирилди. У мамлакат президентидан, шунингдек, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти раҳбариятидан якшанба кунги воқеалар учун кечирим сўради.Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару уни қўллаб-қувватлаган Бразилияда ҳукумат биноларига ҳужум қилган намойишлар қонунни бузганини айтди.
бразилия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/09/31341333_189:0:2920:2048_1920x0_80_0_0_e595816477253d18b7d1ce4f0a4ab3b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бразилия тартибсизликлар протест протесты жаир болсонару
бразилия тартибсизликлар протест протесты жаир болсонару
Бразилиядаги тартибсизликлар: нималар содир бўлди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, намойишларда 5 мингга яқин одам қатнашган.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару тарафдорлари 8 январь куни полиция билан тўқнашиб, Бразилиядаги ҳукумат бинолари – парламент, Федерал Олий суд ва давлат раҳбарининг ишчи қароргоҳига бостириб
кирди.
Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Кўплаб халқаро сиёсий арбоблар намойишчиларнинг ҳаракатларини қоралаб, Бразилиянинг амалдаги президенти
Луис Инасиу Лулу да Силва ва унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлашини айтди.
Болсонару тарафдорлари октябрдаги президентлик сайлови натижаларига қарши чиқди. Бразилия байроқлари ва сариқ-яшил либослар билан шаҳар марказига чиқаётган оломон намойишчилар парламент, Федерал Олий суд бинолари ва давлат раҳбарининг ишчи қароргоҳи ҳисобланган Планалту саройининг ойналарини синдирди. Ишланмайдиган кунларда бўш турган маъмурий бинолар қўриқчилари қоидабузарларга қарши тура олмади.
Бразилия пойтахти федерал округи ҳарбий полиция вертолёти намойишчиларга қарата гранаталар улоқтирган. Погромлар бошланганидан бир неча соат ўтгач, Бразилиядаги полиция бўлинмалари намойишчиларни улар эгаллаб олган ҳукумат биноларидан чиқариб юборишга муваффақ бўлган. Дастлаб 30 нафар киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ пойтахт губернатори Ибанейс Роши 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинганини маълум қилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, намойишларда 5 мингга яқин одам қатнашган.
Маҳаллий ОAВ маълумотларига кўра, федерал ҳукумат биноларидаги погромлар пайтида вандаллар тарихий аҳамиятга эга бўлган турли санъат асарлари: расмлар, ҳайкаллар, интерьер элементларига зарар етказган ёки ўзлари билан олиб кетган. Погромлар пайтида президент идорасига зарар етмаган. Президент қароргоҳи биносига кирган ҳукуматга қарши намойишлар иштирокчилари у ердан қўриқчиларга тегишли қуролларни ўғирлаб кетган.
Бразилия бунга қандай муносабатда бўлди?
Лула да Силва тарафдорлари бош прокурордан Бразилияда федерал хавфсизлик кучларидан фойдаланишга рухсат беришни сўради. Бразилия президенти мамлакат пойтахтида якшанба кунги тартибсизликларда иштирок этган вандалларни аниқлашга ва уларни жазолашга ваъда берди. У тартибсизликлар муносабати билан вазирлар билан фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Январь ойи охиригача Бразилияда фавқулодда ҳолат жорий қилинди. Бразилия бош прокурори Aугусту Aрас пойтахт Федерал округи прокуратурасидан Бразилиядаги тартибсизликлар юзасидан жиноий иш қўзғатишни талаб қилди.
Бразилия пойтахти федерал округи губернатори Ибанейс Рошу вақтинчалик минтақа раҳбариятидан четлаштирилди. У мамлакат президентидан, шунингдек, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти раҳбариятидан якшанба кунги воқеалар учун кечирим сўради.
Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару уни қўллаб-қувватлаган Бразилияда ҳукумат биноларига ҳужум қилган намойишлар қонунни бузганини айтди.