Япония ва Европа энергетик таъминот жиҳатидан ўхшаш аҳволда - Кисида

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишФумио Кисида
Фумио Кисида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2023
Oбуна бўлиш
Кисиданинг таъкидлашича, Япония ҳам Европага ўхшаш вазиятда, лекин Япония барча мавжуд имкониятлардан фойдаланмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Украина атрофидаги вазият туфайли Европа даҳшатли ҳолатга тушиб қолди, чунки бундан олдин унинг фаровонлиги Россиядан арзон энергия таъминотига қурилган эди, дейди Япония бош вазири Фумио Кисида.
“Европа ўнлаб йиллар давомида Россиядан барқарор ва арзон энергия таъминотига асосланган ҳаёт ва ишлаб чиқариш ҳақида ўйлаган. Бироқ, Украинадаги можаро Европа келажаги суратини тубдан ўзгартирди, вазият даҳшатли тус олди”, деди у.
Кисиданинг таъкидлашича, Япония Яқин Шарқдан етказиб бериладиган таъминотга жуда боғланган ва шунинг учун у Европага ўхшаш вазиятда.
“Ўзининг географик хусусиятларига кўра энергия ресурслари импортига боғлиқ бўлган Япония барча мавжуд имкониятлардан, жумладан, қайта тикланадиган ва атом энергиясидан фойдаланиши керак”, дея хулоса қилди бош вазир.
Украинада Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу АҚШ ва Европанинг ўзида ёқилғи нархининг ошиши ва рекорд даражадаги инфляцияни келтириб чиқарди. Президент Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0