Тошкент аэропорти парковкасига кириб-чиқиш тизими янада автоматлаштирилди

© Uzbekistan AirportsПервая в Узбекистане автоматизированная парковка начала работу в аэропорту Ташкента
Первая в Узбекистане автоматизированная парковка начала работу в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида ишга туширилган “Тошкент” халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдидаги “P1” автотураргоҳи тест режимида қоғоз талонларидан воз кечмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. “Тошкент” аэропортидаги “P1” автотураргоҳи автоматлаштиришнинг иккинчи босқичига ўтди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Таъкидланишича, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида ишга туширилган “Тошкент” халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдидаги “P1” автотураргоҳи тест режимида қоғоз талонларидан воз кечмоқда.
Автотураргоҳга кириш ва чиқиш фақат автотранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини аниқлаш орқали амалга оширилади. Агар рақам белгисини аниқлаш иложи бўлмаса (жуда ифлос ёки йўқолган), тизим автомобилни тўхташ жойига киргазмаслиги мумкин.
Автотураргоҳдан чиқишда тизим яна автомобилнинг давлат рақамини аниқлайди ва уни автотураргоҳга кириш вақтида аниқланган рақам билан таққослайди. Рақамлар мос келса ва тўхташ жойи учун тўлов амалга оширилган бўлса, тизим машинани чиқариб юборади. Илгари рақамлари номаълум бўлган автомашина ҳайдовчиларига қоғоз талон олиш таклиф этилар эди.
Тўлов, аввалгидек, паркоматлар орқали амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0