https://sputniknews.uz/20230108/tez-fursatda-vazn-tashlash-jigar-tsirroziga-olib-kelishi-mumkin-23763538.html
Тез фурсатда вазн ташлаш жигар циррозига олиб келиши мумкин - шифокор
Тез фурсатда вазн ташлаш жигар циррозига олиб келиши мумкин - шифокор
Sputnik Ўзбекистон
Гастроэнтеролог Марченко: озиқ-овқат маҳсулотларини чеклаш жигар циррозига олиб келиши мумкин. 08.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-08T22:33+0500
2023-01-08T22:33+0500
2023-01-08T22:33+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
соғлиқ
фойдали
доктор маслаҳати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1375/64/13756428_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_8e277cdd24f5fcf8650da44bfe58ddee.jpg
Жигар циррози фақат мунтазам алькоголь истеъмол қилишдан эмас, балки вазн ташлашга бўлган уринишлардан ҳам келиб чиқади.Бу ҳақида шифокор-гастроэнтеролог Наталья Марченко Sputnik радиосига маълум қилди.Кўпчиликка яхши маълумки, спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш ўта хавфли сурункали касаллик - жигар циррозига олиб келади. Бироқ, бошқа биз билмаган, оддий сабаблар ҳам бу касалликка чалиниш хавфини ошириши мумкин. Кўпчилик ортиқча вазн ташлаш ниятида бир қанча озиқ-овқат маҳсулотларидан ўзини чеклайди. Бу жигарга катта хавф туғдиради.Агар вазн жуда оғир бўлса, тиббий кўриксиз озишга ҳаракат қилиш мумкин эмас. Фақат шифокор назоратида вазн ташлаш лозим.“Агар катта вазн ташламоқчи бўлсангиз, аввало тиббий кўрикдан ўтишингиз керак бўлади, чунки эҳтиётсизлик ва пала-партиш режимда жигарда муаммолар пайдо бўлиши мумкин”,- дейди Марченко.Мутахассиснинг таъкидлашича, бир ойда тўрт килограмм вазн ташлаш меъёр ҳисобланади. Бу жигар учун хавф туғдирмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1375/64/13756428_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_9673accb7edbe19724cc811c95b4db4f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси, соғлиқ, фойдали, доктор маслаҳати
шифокорлар тавсияси, соғлиқ, фойдали, доктор маслаҳати
Тез фурсатда вазн ташлаш жигар циррозига олиб келиши мумкин - шифокор
Гастроэнтеролог Марченко: озиқ-овқат маҳсулотларини чеклаш жигар циррозига олиб келиши мумкин.
Жигар циррози фақат мунтазам алькоголь истеъмол қилишдан эмас, балки вазн ташлашга бўлган уринишлардан ҳам
келиб чиқади.Бу ҳақида шифокор-гастроэнтеролог Наталья Марченко Sputnik радиосига маълум қилди.
Кўпчиликка яхши маълумки, спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш ўта хавфли сурункали касаллик - жигар циррозига олиб келади. Бироқ, бошқа биз билмаган, оддий сабаблар ҳам бу касалликка чалиниш хавфини ошириши мумкин. Кўпчилик ортиқча вазн ташлаш ниятида бир қанча озиқ-овқат маҳсулотларидан ўзини чеклайди. Бу жигарга катта хавф туғдиради.
“Агар тез фурсатда очлик ёки парҳез билан вазн ташламоқчи бўлсангиз, организмдаги ёғлар осонликча йўқолмайди. Ёғ тананинг барча ҳужайраларидан жигарга киради, у орқали ўтиши керак. Кескин ва тезда вазн ташлаганда ёғ жигарда тўплана бошлайди ва ундан чиқиб кетишга улгурмай қолади. Бундай одамларда вазн бир қараганда камайгандек кўринади, бироқ жигарга бир қанча қийинчиликлар туғдиради. Бу ҳолат ҳатто жигар циррозига ҳам олиб келиши мумкин”, - дейди гастроэнтеролог.
Агар вазн жуда оғир бўлса, тиббий кўриксиз озишга ҳаракат қилиш мумкин эмас. Фақат шифокор назоратида вазн ташлаш лозим.
“Агар катта вазн ташламоқчи бўлсангиз, аввало тиббий кўрикдан ўтишингиз керак бўлади, чунки эҳтиётсизлик ва пала-партиш режимда жигарда муаммолар пайдо бўлиши мумкин”,- дейди Марченко.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бир ойда тўрт килограмм вазн ташлаш меъёр ҳисобланади. Бу жигар учун хавф туғдирмайди.