https://sputniknews.uz/20230108/jsst-maymun-chechagini-yuqtirgan-75-kishi-hayotdan-koz-yumdi-31323220.html
ЖССТ: Маймун чечагини юқтирган 75 киши ҳаётдан кўз юмди
ЖССТ: Маймун чечагини юқтирган 75 киши ҳаётдан кўз юмди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, касалликнинг тарқалиши эпидемия бошланган даврга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди. 08.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-08T10:43+0500
2023-01-08T10:43+0500
2023-01-08T10:43+0500
дунёда
маймун чечаги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27384984_0:752:2048:1904_1920x0_80_0_0_ae9b6a208d75aa75468ce28489779eba.jpg
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Шу кунгача Ер юзида “mpox” (маймун чечаги) вирусини юқтирган қарийб 84 минг нафар бемор рўйхатга олинган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.Қайд этилишича, улардан 75 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Аммо реал кўрсаткичлар бундан юқори бўлиши мумкин.Таъкидланишича, касалликнинг тарқалиши эпидемия бошланган даврга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди. Чунки қатор мамлакатлар, айниқса, Африка минтақасида мазкур вирусга қарши синамалар ҳам, вакциналар ҳам мавжуд эмас.ЖССТ мутахассиси Розамунд Льюиснинг таъкидлашича, ушбу ҳолат уч йил ўтиб, “mpox”нинг янада юқувчан мутациялари пайдо бўлишига замин яратиши мумкин. Бу эса чинакам хавф.Маймун чечаги камдан-кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, у одамлар орасида ҳам юқиши мумкин. Бу одатда енгил касалланиш бўлиб, кўпчилик бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо баъзиларида асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва чарчоқ киради. Кўпинча юздан бошланиб, тананинг қолган қисмларига тарқалувчи тошма пайдо бўлиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27384984_0:560:2048:2096_1920x0_80_0_0_394995c6b0059893d0e9f419632c3747.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, маймун чечаги
ЖССТ: Маймун чечагини юқтирган 75 киши ҳаётдан кўз юмди
Таъкидланишича, касалликнинг тарқалиши эпидемия бошланган даврга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Шу кунгача Ер юзида “mpox” (маймун чечаги) вирусини юқтирган қарийб 84 минг нафар бемор рўйхатга олинган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум
қилди.
Қайд этилишича, улардан 75 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Аммо реал кўрсаткичлар бундан юқори бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, касалликнинг тарқалиши эпидемия бошланган даврга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди. Чунки қатор мамлакатлар, айниқса, Африка минтақасида мазкур вирусга қарши синамалар ҳам, вакциналар ҳам мавжуд эмас.
ЖССТ мутахассиси Розамунд Льюиснинг таъкидлашича, ушбу ҳолат уч йил ўтиб, “mpox”нинг янада юқувчан мутациялари пайдо бўлишига замин яратиши мумкин. Бу эса чинакам хавф.
“Шу боис, дунё бўйлаб янги эпидемияларни имкон қадар тезроқ аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун кўпроқ тест ва вакциналар ишлаб чиқилиши керак”, деб хулоса қилади мутахассис.
Маймун чечаги камдан-кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, у одамлар орасида ҳам юқиши мумкин. Бу одатда енгил касалланиш бўлиб, кўпчилик бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо баъзиларида асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва чарчоқ киради. Кўпинча юздан бошланиб, тананинг қолган қисмларига тарқалувчи тошма пайдо бўлиши мумкин.