Давлат органларининг медиафаоллик рейтинги тузилди

© АОКАНаграждение победителей конкурса посвященного празднику Навруз
Награждение победителей конкурса посвященного празднику Навруз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2023
Oбуна бўлиш
Таҳлил 2022 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, республиканинг 50 та етакчи оммавий ахборот воситаларида 30 та вазирлик ва давлат қўмиталари фаолиятига оид эълон қилинган материаллар асосида ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг миллий ОАВлардаги медиафаоллиги бўйича рейтинги тузилди. Рейтинг Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан тузилган.
Рейтингнинг биринчи бешлигидан қуйидагилар ўрин олган:
1. Aдлия вазирлиги;
2.Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
3.Давлат статистика қўмитаси;
4. Молия вазирлиги;
5. Ички ишлар вазирлиги.
Улардан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси жойлашган.
Таҳлил 2022 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, республиканинг 50 та етакчи оммавий ахборот воситаларида 30 та вазирлик ва давлат қўмиталари фаолиятига оид эълон қилинган материаллар асосида ўтказилган.
Рейтинг кўрсаткичлари давлат идоралари матбуот хизматлари ва мансабдор шахсларининг кенг жамоатчилик эътиборини тортган фаолияти тўғрисидаги маълумотларни миллий оммавий ахборот воситаларида ёритишда фаоллик даражасини акс эттиришини назарда тутади.
Якуний кўрсаткичларни тузишда у ёки бу вазирлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган оригинал материаллар, эълон қилинган ахборотнинг аудиторияси, тури, тоналлиги (салбий, нейтрал ёки салбий), ахборотга нисбатан изоҳлар сони, кўришлар сони ва бошқалар инобатга олинган.
Янгиликлар лентаси
0