https://sputniknews.uz/20230107/tolibon-shahzoda-garrini-sud-qilishga-chaqirdi-31315016.html
"Толибон"* шаҳзода Гаррини суд қилишга чақирди
"Толибон"* шаҳзода Гаррини суд қилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ Сассекс герцоги Афғонистонда хизмат қилаётганда 25 нафар толибни ўлдирганини тан олган эди. 07.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-07T18:49+0500
2023-01-07T18:49+0500
2023-01-07T18:49+0500
дунёда
толибон
афғонистон
буюк британия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/07/31314864_0:166:2626:1643_1920x0_80_0_0_0892729ad62151370d28925ca51e9654.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. "Толибон"* шаҳзода Гаррини инсониятга қарши жиноятлар учун суд олдида жавоб беришга чақирди. Бу ҳақда CNBS телеканали хабар берди.Аввалроқ ОАВда қиролича Елизавета II набирасининг 10 январдан сотувга чиқариладиган янги автобиографиясидан парчалар пайдо бўлган эди. Унда Сассекс герцоги Афғонистонда хизмат қилаётганда 25 нафар толибни ўлдирганини маълум қилган."Толибон"нинг* яна бир расмийси, ташкилотнинг сиёсий идораси раҳбари Суҳайл Шаҳин Sky News телеканалига берган интервьюсида шаҳзода Гарри “инсониятга қарши жиноят содир этганини” айтди.Унинг қўшимча қилишича, Сассекс герцоги инсониятга қарши жиноятлар бўйича суд томонидан сўроқ қилиниши керак.Шаҳзода Гарри икки марта Афғонистонда хизмат қилган ва мунтазам равишда "Толибон"га* қарши жанговар операцияларда қатнашган. ОАВ қироллик оиласи аъзоси террорчилик ҳаракати етакчисини йўқ қилишга муваффақ бўлгани ҳақида ёзган.* Террорчилик фаолияти учун БМТнинг санкциялари остида
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/07/31314864_109:0:2518:1807_1920x0_80_0_0_de7f0dc14f7508c365f367fef7ebbe7a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, толибон, афғонистон, буюк британия
дунёда, толибон, афғонистон, буюк британия
"Толибон"* шаҳзода Гаррини суд қилишга чақирди
Аввалроқ Сассекс герцоги Афғонистонда хизмат қилаётганда 25 нафар толибни ўлдирганини тан олган эди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. "Толибон"* шаҳзода Гаррини инсониятга қарши жиноятлар учун суд олдида жавоб беришга чақирди. Бу ҳақда CNBS телеканали
хабар берди.
Аввалроқ ОАВда қиролича Елизавета II набирасининг 10 январдан сотувга чиқариладиган янги автобиографиясидан парчалар пайдо бўлган эди. Унда Сассекс герцоги Афғонистонда хизмат қилаётганда 25 нафар толибни ўлдирганини маълум қилган.
“Сиз ўлдирганлар шахмат доналари эмас, балки уларнинг қайтишини кутаётган оилалари бўлган одамлар эди”, - деб ёзган Афғонистон ички ишлар вазирининг катта ёрдамчиси Анас Ҳаққоний Twitter’даги саҳифасида.
"Толибон"нинг* яна бир расмийси, ташкилотнинг сиёсий идораси раҳбари Суҳайл Шаҳин Sky News телеканалига берган интервьюсида шаҳзода Гарри “инсониятга қарши жиноят содир этганини”
айтди.
“Улар (толиблар) ўз мамлакатлари озодлиги учун курашувчилар эди, сиз эса (НАТО, жумладан, Британия) босқинчилар эдингиз. Уларнинг иши қонуний эди. Улар халқ қаҳрамонлари, сиз эса уларнинг душмани эдингиз”, - деди Шаҳин.
Унинг қўшимча қилишича, Сассекс герцоги инсониятга қарши жиноятлар бўйича суд томонидан сўроқ қилиниши керак.
Шаҳзода Гарри икки марта Афғонистонда хизмат қилган ва мунтазам равишда "Толибон"га* қарши жанговар операцияларда қатнашган. ОАВ қироллик оиласи аъзоси террорчилик ҳаракати етакчисини йўқ қилишга муваффақ бўлгани ҳақида ёзган.
* Террорчилик фаолияти учун БМТнинг санкциялари остида