https://sputniknews.uz/20230107/samarqand-davlat-tibbiyot-universiteti-31289972.html
Жиззахда Самарқанд давлат тиббиёт университети филиали ташкил этилиши кутилмоқда
Жиззахда Самарқанд давлат тиббиёт университети филиали ташкил этилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
2023/2024 ўқув йилидан Жиззах давлат педагогика университетининг "Даволаш иши" ва "Педиатрия иши" бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга... 07.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-07T09:57+0500
2023-01-07T09:57+0500
2023-01-07T09:57+0500
жамият
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жиззах
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1c/29550388_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b428972e0cb8e1e8227a69c67dba08ec.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан қарор лойиҳасида назарда тутилган.Жиззах шаҳрида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ҳамда Жиззах вилоятида энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган вилоят Болалар диагностика маркази ташкил этилади.Филиалда хорижнинг илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот- коммуникация технологиялари, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш ҳамда етакчи хорижий олим ва мутахассислар жалб қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.2023/2024 ўқув йилидан Жиззах давлат педагогика университетининг "Даволаш иши" ва "Педиатрия иши" бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиалида давом эттиришларига рухсат берилади.Таъкидланишича, вилоятда болаларда учрайдиган турли касаллик ва нуқсонларни эрта аниқлаш ва ташхис қўйиш ишлари яхши ташкил этилмаганлиги сабабли гўдаклар касалланиши сони ортиб бомоқда. Лойиҳани тайёрлашда қатор давлатлар, хусусан, Россия, Беларусь, Жанубий Корея, Германия, Хитой ва бошқа мамлакатлар тажрибаси ўрганилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1c/29550388_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_060bd6d928e9cb089efd56d5579f4dfe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), жиззах
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), жиззах
Жиззахда Самарқанд давлат тиббиёт университети филиали ташкил этилиши кутилмоқда
2023/2024 ўқув йилидан Жиззах давлат педагогика университетининг "Даволаш иши" ва "Педиатрия иши" бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиалида давом эттиришларига рухсат берилади.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан қарор лойиҳасида назарда
тутилган. Жиззах шаҳрида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ҳамда Жиззах вилоятида энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган вилоят Болалар диагностика маркази ташкил этилади.
Филиалда хорижнинг илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот- коммуникация технологиялари, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш ҳамда етакчи хорижий олим ва мутахассислар жалб қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.
2023/2024 ўқув йилидан Жиззах давлат педагогика университетининг "Даволаш иши" ва "Педиатрия иши" бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиалида давом эттиришларига рухсат берилади.
Таъкидланишича, вилоятда болаларда учрайдиган турли касаллик ва нуқсонларни эрта аниқлаш ва ташхис қўйиш ишлари яхши ташкил этилмаганлиги сабабли гўдаклар касалланиши сони ортиб бомоқда.
Мазкур ҳужжат қабул қилинса, вилоятда болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарадорлигини ошади, болаларга касалликларни эрта аниқлашга имконият яратилади.
Лойиҳани тайёрлашда қатор давлатлар, хусусан, Россия, Беларусь, Жанубий Корея, Германия, Хитой ва бошқа мамлакатлар тажрибаси ўрганилган.