Саидов Қирғизистон элчиси билан Мирзиёевнинг Бишкекка бўлажак ташрифини муҳокама қилди

© МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов
Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Oбуна бўлиш
Томонлар Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак давлат ташрифи нуқтаи назаридан қирғиз-ўзбек ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов 6 январь куни Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчиси Муса Жаманбоев билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак давлат ташрифи нуқтаи назаридан қирғиз-ўзбек ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилди. Давлат ташрифи арафасида белгиланган қўшма режа ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
“Ўзбекистон президентининг кутилаётган давлат ташрифи аввал эришилган келишувларни олий даражада мустаҳкамлаши ҳамда Қирғизистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди”, - дейилади Қирғизистон ТИВ хабарида.
Томонлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича қатор муҳим тадбирларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2022 йил декабрь ойида Қирғизистонга давлат ташрифи билан бориши хабар қилинганди. Икки давлат президентлари чегара бўйича ҳужжатларни имзолаши тахмин қилинган эди. Бироқ ташриф кейинга қолдирилди. Давлат ташрифи қачон амалга ошиши ҳозирча маълум эмас.
Янгиликлар лентаси
0