https://sputniknews.uz/20230107/nato-bosh-kotibi-rossiya-va-xitoy-ittifoqidan-xavfsiramoqda-31313754.html
НАТО бош котиби Россия ва Хитой иттифоқидан хавфсирамоқда
НАТО бош котиби Россия ва Хитой иттифоқидан хавфсирамоқда
Sputnik Ўзбекистон
Столтенберг Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ҳарбий ва иқтисодий соҳаларда чуқурлашаётганини таъкидлади. 07.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-07T17:52+0500
2023-01-07T17:52+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
нато
йенс столтенберг
хитой
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/246/93/2469360_0:0:5000:2813_1920x0_80_0_0_ff47446470c8ded031cd1b682ee80dcf.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайиши Ғарб давлатлари ўрнатган дунё тартибига таҳдид солаётганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.Столтенбергнинг таъкидлашича, Пекин Россиянинг Украинадаги махсус операциясини қоралашдан бош тортиши икки давлат бирлашганининг асосий далили бўлди.Бундан ташқари, Столтенберг Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ҳарбий ва иқтисодий соҳаларда чуқурлашаётганини таъкидлади.Янги йил арафасида Путин ва Си Цзиньпин видеоалоқа орқали музокара ўтказди. Хитой раҳбари, хусусан, Пекин Москва билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва у билан икки давлат суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга тайёр эканини айтди. Путин, ўз навбатида, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликнинг барқарорлаштирувчи омил сифатидаги аҳамияти геосиёсий кескинлик кучайиши шароитида ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг фикрича, Москва ва Пекин ўртасидаги мувофиқлаштириш адолатли дунё тартибини яратишга хизмат қилади.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/246/93/2469360_495:0:4524:3022_1920x0_80_0_0_2cbaec38ebbb85e26eb1c8f0db218c58.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, нато, йенс столтенберг, хитой, россия
дунёда, нато, йенс столтенберг, хитой, россия
НАТО бош котиби Россия ва Хитой иттифоқидан хавфсирамоқда
17:52 07.01.2023 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Столтенберг Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ҳарбий ва иқтисодий соҳаларда чуқурлашаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайиши Ғарб давлатлари ўрнатган дунё тартибига таҳдид солаётганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар бермоқда.
“Уларни бошқа дунё тартибини хоҳлаётгани бирлаштиряпти. Гап шундаки, улар бизнинг қадриятларимизни баҳам кўрмаяпти, эркинлик ва демократияга бўлган ишончимизни бузадиган манфаатларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишяпти. Бу хавфли дунёда альянс давлатлари бир-бирини қўллаши керак”, - деди у Норвегиядаги анжуманда.
Столтенбергнинг таъкидлашича, Пекин Россиянинг Украинадаги махсус операциясини қоралашдан бош тортиши икки давлат бирлашганининг асосий далили бўлди.
“Аксинча, Хитой Россиянинг қарашларини олға суриб, мавжуд вазиятда НАТОни айбламоқда ва Россиянинг альянс эшикларини янги аъзолар учун ёпиш ҳақидаги талабини биринчи марта қўллаб-қувватлади”, - дейди бош котиб.
Бундан ташқари, Столтенберг Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ҳарбий ва иқтисодий соҳаларда чуқурлашаётганини таъкидлади.
Янги йил арафасида Путин ва Си Цзиньпин видеоалоқа орқали
музокара ўтказди. Хитой раҳбари, хусусан, Пекин Москва билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва у билан икки давлат суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга тайёр эканини айтди. Путин, ўз навбатида, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликнинг барқарорлаштирувчи омил сифатидаги аҳамияти геосиёсий кескинлик кучайиши шароитида ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг фикрича, Москва ва Пекин ўртасидаги мувофиқлаштириш адолатли дунё тартибини яратишга хизмат қилади.