Малика Диананинг либоси аукционга қўйилди - фото

© AFP 2023 / Kevin LarkinПринцесса Диана
Принцесса Диана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Oбуна бўлиш
Мутахассислар “Инфанта” услубидаги бахмал либосни 80-120 минг долларга баҳолашмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Малика Диананинг оқшом либоси Нью-Йоркдаги Sotheby's кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда РИА Новости савдо уйига таяниб хабар берди.
Модельер Виктор Эделштейн томонидан тикилган Малика Диананинг бу либоси иккинчи марта аукционга қўйилмоқда. Мазкур кўйлак 1989 йилда тикилган.
Мутахассислар “Инфанта” услубидаги бахмал либосни 80-120 минг долларга баҳолашмоқда.
1997 йилда малика ўлимидан бир ой олдин либос Christie's аукционида 24 минг долларга сотилган. Бу сафар у шахсий коллекциядан тақдим этилди.
Янгиликлар лентаси
0