Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

© Минтранс УзбекистанаПоезд
Поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Oбуна бўлиш
"Тошкент-Урганч-Тошкент" ва "Тошкент — Термиз — Тошкент” йўналишларига қўшимча қатновлар қўйилди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Ҳаракатлар жадвали:
17 ва 20 январь кунлари 156-сонли "Тошкент — Урганч" йўналиши: Тошкент 00:05 — Урганч 14:23;
17 ва 20 январь кунлари 155-сонли "Урганч — Тошкент" йўналиши: Урганч 17:35 — Тошкент 06:54.
Шунингдек, “Тошкент — Термиз — Тошкент” йўналишига ҳам қўшимча қатновлар қўйилди.
Ҳаракатлар жадвали:
16 ва 18 январь кунлари 158-сонли “Тошкент — Термиз” йўналиши: Тошкент 21:42 — Термиз 11:41;
17 ва 19-январ кунлари 157-сонли “Термиз — Тошкент” йўналиши: Термиз 15:10 — Тошкент 05:42.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Янгиликлар лентаси
0