Ислом цивилизацияси маркази қадимги ёзма манбалар маълумот базасини яратди
Ислом цивилизацияси маркази қадимги ёзма манбалар маълумот базасини яратди
Sputnik Ўзбекистон
Давлат миллий реестрини яратишдан мақсад – унга киритилган асарлар чегарадан ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилишига йўл қўйилмайди. 07.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ноёб китобларни сақлашга доир йирик лойиҳани ишга туширди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Марказ директори Шоазим Минoваровнинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг охирига қадар мамлакатдаги барча қўлёзмалар ва тошбосма асарларни рўйхатга олиш якунланган."Ушбу рўйхатдан 21 670 та қўлёзма, 30 585 та тошбосма асарлар ўрин олди. Энди марказ томонидан Давлат миллий реестри тузилиши бошланди. Мазкур лойиҳа устида йил бошидан қизғин иш олиб борилмоқда”, - дейди Минoваров.ЖилдларДавлат миллий реестрида махсус жилдлар бўлади, унинг ҳар бирида 1000 тадан нодир қўлёзмалар киритилади. Шунингдек, қўлёзма ҳақидаги асосий маълумотлар: ёзилган ва кўчирилган вақти, қандай қоғозга кўчирилганлиги, қаерда сақланаётганлиги, ҳозирги аҳволи кабилар киритилади.Марказ ҳозиргача 4 та жилд яратган, 2023 йил якунига қадар ишлар яна давом эттирилади.Сақлаш омиллариРеспубликадаги фонд, музей, кутубхона ёки бошқа марказларда ноёб манбаларни сақлаш имконияти бўлса, масалан 23-25 даража иссиқлик, 56 даражадан юқори бўлмаган намлик таъминланса, қўлёзмаларни сақлаш мумкин.Директор қаердаки қўлёзмаларни сақлаш имконияти бўлмаса, уларни марказга топшириш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ҳар битта ноёб манбалар асл ҳолатда сақланиши лозим.Асарлар“Масалан ҳазрати Жомийнинг ўз қўллари билан кўчирилган асарлари Алишер Навоийга туҳфа қилиб берилган ягона нусха бизда сақланяпти. Яна бир ўта ноёб китоб Бобурий маликаларига тегишли бўлган “Олтин Қуръон” қўлёзмаси ҳам мавжуд. Шунингдек, реестрдан Алишер Навоийнинг “Хазоин ул-маоний” – “Маънолар хазинаси” асари, “Тафсир тиббиён”, “Муқаддиматул жазаирия”, “Солатил Масъуди”, “Қомус” каби асарлари ўрин олган”, - деди Миноваров.
Давлат миллий реестрини яратишдан мақсад – унга киритилган асарлар чегарадан ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилишига йўл қўйилмайди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ноёб китобларни сақлашга доир йирик лойиҳани ишга туширди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Марказ директори Шоазим Минoваровнинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг охирига қадар мамлакатдаги барча қўлёзмалар ва тошбосма асарларни рўйхатга олиш якунланган.
"Ушбу рўйхатдан 21 670 та қўлёзма, 30 585 та тошбосма асарлар ўрин олди. Энди марказ томонидан Давлат миллий реестри тузилиши бошланди. Мазкур лойиҳа устида йил бошидан қизғин иш олиб борилмоқда”, - дейди Минoваров.
Жилдлар
Давлат миллий реестрида махсус жилдлар бўлади, унинг ҳар бирида 1000 тадан нодир қўлёзмалар киритилади. Шунингдек, қўлёзма ҳақидаги асосий маълумотлар: ёзилган ва кўчирилган вақти, қандай қоғозга кўчирилганлиги, қаерда сақланаётганлиги, ҳозирги аҳволи кабилар киритилади.
Марказ ҳозиргача 4 та жилд яратган, 2023 йил якунига қадар ишлар яна давом эттирилади.
“Давлат миллий реестрини яратишдан мақсад – унга киритилган асарлар чегарадан ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилмайди. Турли аукционларда бу бебаҳо асарлар аноним тарзда сотилмайди. Энг асосийси, реестрдаги қўлёзма ва тошбасма асарларнинг ҳозирги аҳволи аён бўлиб туради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, манбаларни сақлашда ҳеч қандай тазийқ ё куч ишлатиш усуллари қўлланилмайди”, - деди мутахассис.
Сақлаш омиллари
Республикадаги фонд, музей, кутубхона ёки бошқа марказларда ноёб манбаларни сақлаш имконияти бўлса, масалан 23-25 даража иссиқлик, 56 даражадан юқори бўлмаган намлик таъминланса, қўлёзмаларни сақлаш мумкин.
Директор қаердаки қўлёзмаларни сақлаш имконияти бўлмаса, уларни марказга топшириш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ҳар битта ноёб манбалар асл ҳолатда сақланиши лозим.
Асарлар
“Масалан ҳазрати Жомийнинг ўз қўллари билан кўчирилган асарлари Алишер Навоийга туҳфа қилиб берилган ягона нусха бизда сақланяпти. Яна бир ўта ноёб китоб Бобурий маликаларига тегишли бўлган “Олтин Қуръон” қўлёзмаси ҳам мавжуд. Шунингдек, реестрдан Алишер Навоийнинг “Хазоин ул-маоний” – “Маънолар хазинаси” асари, “Тафсир тиббиён”, “Муқаддиматул жазаирия”, “Солатил Масъуди”, “Қомус” каби асарлари ўрин олган”, - деди Миноваров.