Фарҳод Маҳмудов “Хива лангари” тарихий драмасида бош ролда суратга тушмоқда – фото

© Агентства кинематографииХива лангари
Хива лангари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Oбуна бўлиш
Паҳлавон Маҳмуд ҳақида “Хива лангари” тарихий фильмини суратга олиш ишлари Хивада бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов Хоразмда суратга олинаётган “Хива лангари” тарихий драмасида бош ролда суратга тушмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
“Хива лангари” фильми Паҳлавон Маҳмуд ҳақида бўлиб, фильмнинг тасвирга олиш ишлари Хоразмда бўлиб ўтмоқда.
© Агентства кинематографииХива лангари
Хива лангари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Хива лангари
Бадиий фильмда Хоразм воҳасининг ўзига хос қадимий урф-одатлари билан бирга ўша даврга хос миллий либослар, қурол-аслаҳалар базаси акс эттирилади.
Паҳлавон Маҳмуд ҳаётини ифодалаш орқали минг асрлардан буён ўз тарихини сақлаб қола олган кўҳна Хива билан боғлиқ қадимий обидалар, юрт бағрида етишиб чиққан файласуфлар ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.
Постановкачи режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамидулла Ҳасанов, постановкачи оператор Ҳабибулла Ҳасанов, рассом Ниғмат Жўраев.
Режиссёр кинокартинанинг айрим саҳналарини Ҳиндистонда суратга олади ва ҳиндистонлик кинорежиссёр Умеш Меҳра билан ҳамкорлик қилади.
Маълумот учун, ўзбек кинематографиясида Фарҳод Маҳмудов режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон”, “Барон 2.Соғинч”, Жаҳонгир Қосимовнинг “Ибрат” фильмларида бош ролларни ижро этган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида мазкур фильмнинг Хивадаги Ичан қалъа мажмуасининг Куня-арк саройида Паҳлавон Маҳмуд ўз отасидан пўстиндўзлик ва телпакдўзлик ҳунарини ўрганиши жараёни тасвирга олинган эди.
© Агентства кинематографии
Хива лангари - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Агентства кинематографии
Хива лангари - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Агентства кинематографии
Хива лангари - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Янгиликлар лентаси
0