https://sputniknews.uz/20230107/bmt-frantsiya-va-germaniyaning-kievga-zirhli-texnika-etkazish-rejalariga-munosabat-bildirdi-31296623.html
БМТ Франция ва Германиянинг Киевга зирҳли техника етказиш режаларига муносабат билдирди
БМТ Франция ва Германиянинг Киевга зирҳли техника етказиш режаларига муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
БМТ ушбу можарога ташкилот Низоми ва халқаро ҳуқуқ асосида барҳам берилишини хоҳлаяпти. 07.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-07T15:20+0500
2023-01-07T15:20+0500
2023-01-07T15:20+0500
дунёда
бмт
франция
германия
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/07/31296581_0:180:3005:1870_1920x0_80_0_0_7a2dc7d2c9fab489be3c7fcaebd996e3.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Украинадаги можарога БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида барҳам берилишини истайди, деди ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда Франция ва Германиянинг Киевга зирҳли машиналарни бериш режаларига муносабат билдираётиб. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Владимир Зеленский билан суҳбатда Франция Украинага зирҳли техника ёки AMX-10RC ғилдиракли танкларини етказиб беришини айтган эди.Германия канцлери Олаф Шольц ва АҚШ президенти Жо Байден пайшанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида Киевга оғир ҳарбий техника жўнатишга келишиб олди. Германия "Marder" пиёдалар жанговар машиналари ва "Patriot" ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу қарор эълон қилинишидан бироз олдин Россия томони 6 январь соат 12:00 дан 7 январь 24:00 гача Украинадаги махсус ҳарбий операция ҳудудида томонлар ўртасидаги барча алоқа чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишни эълон қилганди.Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташки ишлар вазири раҳбари Сергей Лавровнинг қайд этишича, Украина учун қурол ортилган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнашмоқда”, деб таъкидлади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Киевга Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва аксинча салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган.Мавзуга оид:
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/07/31296581_136:0:2867:2048_1920x0_80_0_0_2134418bc4dc74616f9e36a888dfdb4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, бмт, франция, германия, украина
дунёда, бмт, франция, германия, украина
БМТ Франция ва Германиянинг Киевга зирҳли техника етказиш режаларига муносабат билдирди
БМТ ушбу можарога ташкилот Низоми ва халқаро ҳуқуқ асосида барҳам берилишини хоҳлаяпти.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Украинадаги можарога БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида барҳам берилишини истайди, деди ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда Франция ва Германиянинг Киевга зирҳли машиналарни бериш режаларига муносабат билдираётиб. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
“Биздан мунтазам равишда у ёки бу тарзда қурол етказиб бериш ҳақида сўрашяпти. Мақсадимиз шуки, биз ушбу можарога БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ асосида барҳам беришни истаймиз”, - деди Дюжаррик БМТ бош котиби Париж ва Берлин зирҳли техника жўнатишини фойдали деб ҳисоблайдими, деган саволга жавоб берар экан.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Владимир Зеленский билан суҳбатда Франция Украинага зирҳли техника ёки AMX-10RC ғилдиракли танкларини етказиб беришини айтган эди.
Германия канцлери Олаф Шольц ва АҚШ президенти Жо Байден пайшанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида Киевга оғир ҳарбий техника жўнатишга келишиб олди. Германия "Marder" пиёдалар жанговар машиналари ва "Patriot" ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу қарор эълон қилинишидан бироз олдин Россия томони 6 январь соат 12:00 дан 7 январь 24:00 гача Украинадаги махсус ҳарбий операция ҳудудида томонлар ўртасидаги барча алоқа чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишни эълон қилганди.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташки ишлар вазири раҳбари Сергей Лавровнинг қайд этишича, Украина учун қурол ортилган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнашмоқда”, деб таъкидлади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Киевга Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва аксинча салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган.