Сурхон давлат қўриқхонасида бўрилар тўдаси тасвирга олинди – видео

© Давлат экология қўмитаси Бўрилар тўдаси
Бўрилар тўдаси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2023
Oбуна бўлиш
Қўриқхонага ўрнатилган фотоқопқон бу сафар бўрилар тўдасини тасвирга олди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Сурхон давлат қўриқхонасида бўрилар тўдаси тасвирга олинди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Қўриқхонага ўрнатилган фотоқопқон бу сафар бўрилар тўдасини тасвирга олди.
Қўриқхона ходимларининг билдиришича, тасвирга тушган бўрилар бир оила бўлиши мумкин. Тўдадаги ёш бўриларнинг борлиги ва тўдабошининг борлиги шундан дарак беради.
Маълумот учун, бўри итсимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Европа, Осиё, Америкада кенг тарқалган. Ўзбекистонда ўрмон, тўқай, тоғ ва тоғ олди этакларида кўп учрайди. Қор ва муз билан қопланган баланд тоғларда ҳам яшайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудига ўрнатилган фотоқопқон объективига бўрилар муҳрланганди.
Янгиликлар лентаси
0