“Сбербанк” Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЛоготип Сбербанка
Логотип Сбербанка  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2023
Oбуна бўлиш
Aриза 2022 йил 26 декабрда топширилган.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россиянинг энг йирик банки “Сбербанк” Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказади. Тегишли маълумот “Интеллектуал мулк” маълумотлар базасида пайдо бўлди.
Aриза 2022 йил 26 декабрда топширилган. Порталда иккита товар белгиси ва логотипни рўйхатдан ўтказиш учун учта банк иловаси мавжуд.
Маълумот учун, 1991 йилда ташкил этилган “Сбербанк” активлари бўйича Россиядаги энг йирик кредит-молия идораси ҳисобланади. Aйни пайтда банкнинг Россия Федерациясида 13,6 мингдан ортиқ бўлимлари ва 106 миллион фаол шахсий фойдаланувчилари мавжуд. Москва биржаси маълумотларига кўра, банкнинг бозор капиталлашуви 3 триллион рублдан (43,3 миллиард доллар) ошади.
Янгиликлар лентаси
0