Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Росгвардия УХХ генералининг уйидан Россияга қарши адабиётларни топди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишСотрудники Росгвардии охраняют освобожденный Мелитополь
Сотрудники Росгвардии охраняют освобожденный Мелитополь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2023
Oбуна бўлиш
Миллий гвардия томонидан УХХ генерали кутубхонасида топилган Россияга қарши нашрлар орасида “Бошла! Кураш! Ғалаба қозон!” ҳам бор. У Украина денгиз пиёдаларининг кичик командирлари учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россия миллий гвардияси Украина хавфсизлик хизмати генералининг уйида Россияга қарши нашрлар бўлган кутубхона топди, топилган китоблардан бири AҚШнинг Украинадаги элчихонаси ва “Aмерика руҳи” жамоат ташкилоти кўмагида нашр этилган. Бу ҳақда Россия гвардияси матбуот хизмати хабар берди.
Миллий гвардия томонидан УХХ генерали кутубхонасида топилган Россияга қарши нашрлар орасида “Бошла! Кураш! Ғалаба қозон!” ҳам бор. У Украина денгиз пиёдаларининг кичик командирлари учун мўлжалланган.
“Китоб Украина Қуролли кучлари бош штаби, Украина инқирози медиа маркази, Aмерика Қўшма Штатларининг Украинадаги элчихонаси ва “Aмерика руҳи” жамоат ташкилоти кўмагида чоп этилган”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, қўлланма махсус операция бошланишидан анча олдин нашр этилган.
Миллий гвардиянинг яна бир қизиқарли топилмаси – УХХ генералининг ўзи томонидан ёзилган ва 2014 йил воқеаларига бағишланган Россияга қарши роман.
Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Америка Қўшма Штатлари ва унинг НAТО бўйлаб иттифоқчилари Киев режимига қуроллар беришда давом этмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0