https://sputniknews.uz/20230106/quyuq-sovuq-tuman-namangan-va-andijon-aeroportlari-faoliyatini-cheklab-qoydi-31283187.html
Қуюқ совуқ туман Наманган ва Андижон аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди
Қуюқ совуқ туман Наманган ва Андижон аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди
Sputnik Ўзбекистон
Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ совуқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатилишига олиб... 06.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-06T14:32+0500
2023-01-06T14:32+0500
2023-01-06T14:32+0500
жамият
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30754174_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_527c95f38a9831f407d07d69277b2094.jpg
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ноқулай об-ҳаво шароити Наманган ва Андижон аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ совуқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатилишига олиб келди.Хусусан, Наманганда кўриниш чегарасининг 700 метргача пасайиб кетиши сабабли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9816/9821 (Оренбург — Наманган — Иркутск) ва HY9822/94 (Иркутск — Наманган — Тошкент) йўналишлари бўйича рейслари ўзгартирилди.Air Arabia авиакомпаниясининг G9784/785 (Шаржа — Наманган — Шаржа), шунингдек, Red Wings авиакомпаниясининг WZ4483/4484 (Москва — Наманган — Москва) рейси Тошкент халқаро аэропортидан амалга оширилади.Ноқулай об-ҳаво шароити (кўриш масофаси 900 метр) Андижон аэропорти ишининг чекланишига ҳам сабаб бўлди. “Uzbekistan Airways”нинг HY091 (Тошкент — Фарғона), HY049 (Фарғона — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Фарғона) ва HY092 (Фарғона — Тошкент) рейслари ўзгартирилган йўналиш бўйича амалга оширилади.Маълумот учун, ноқулай об-ҳаво туфайли Наманган ва Андижон аэропортлари вақти-вақти билан ўз ишини тўхтатиб, қайта тиклашга мажбур бўлмоқда. Парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олиш мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30754174_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6c221e26742b719d3316abca76abb23c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, авиапарвозлар
Қуюқ совуқ туман Наманган ва Андижон аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди
Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ совуқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатилишига олиб келди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ноқулай об-ҳаво шароити Наманган ва Андижон аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар
берди. Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ совуқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатилишига олиб келди.
Хусусан, Наманганда кўриниш чегарасининг 700 метргача пасайиб кетиши сабабли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9816/9821 (Оренбург — Наманган — Иркутск) ва HY9822/94 (Иркутск — Наманган — Тошкент) йўналишлари бўйича рейслари ўзгартирилди.
Air Arabia авиакомпаниясининг G9784/785 (Шаржа — Наманган — Шаржа), шунингдек, Red Wings авиакомпаниясининг WZ4483/4484 (Москва — Наманган — Москва) рейси Тошкент халқаро аэропортидан амалга оширилади.
Ноқулай об-ҳаво шароити (кўриш масофаси 900 метр) Андижон аэропорти ишининг чекланишига ҳам сабаб бўлди. “Uzbekistan Airways”нинг HY091 (Тошкент — Фарғона), HY049 (Фарғона — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Фарғона) ва HY092 (Фарғона — Тошкент) рейслари ўзгартирилган йўналиш бўйича амалга оширилади.
Маълумот учун, ноқулай об-ҳаво туфайли Наманган ва Андижон аэропортлари вақти-вақти билан ўз ишини тўхтатиб, қайта тиклашга мажбур бўлмоқда. Парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олиш мумкин.