https://sputniknews.uz/20230106/ozbekiston-qozogiston-va-qirgiziston-qambar-ota-ges-1-qurilishi-boyicha-hujjatni-imzoladi-31286836.html
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши бўйича ҳужжатни имзолади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши бўйича ҳужжатни имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, ҳужжатни имзолашдан олдин вазирлар бўлажак станция барча томонлар учун қанчалик фойдали бўлиши ҳақида гаплашган. 06.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-06T20:07+0500
2023-01-06T20:07+0500
2023-01-06T20:07+0500
дунёда
қирғизистон
қозоғистон
ўзбекистон
гэс
гэс қурилиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0b/20457053_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_ab50654c5c4b3b328b9d4ee2abb93502.png
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши бўйича йўл харитасини имзолади. Бугун Бишкекда уч мамлакат энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.Таъкидланишича, ҳужжатни имзолашдан олдин вазирлар бўлажак станция барча томонлар учун қанчалик фойдали бўлиши ҳақида гаплашган.Қозоғистон энергетика вазирлиги ушбу станция Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ва минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштиришини маълум қилди.Қирғизистон энергетика вазирининг сўзларига кўра, ГЭС қурилиши Бишкекка электр тақчиллиги муаммосини ҳал қилиш ва ҳатто уни экспорт қилиш имконини беради.Қайд этилишича, Қирғизистон расмийларининг Қамбар-Ота ГЭС-1 дан умиди катта. Унинг қуввати 1860 мегаватт бўлиши кутилмоқда, шунингдек, йилига 5 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган.
қирғизистон
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0b/20457053_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_e5d168bf9e7954b03fd56961ab895597.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, қозоғистон, ўзбекистон, гэс, гэс қурилиши
дунёда, қирғизистон, қозоғистон, ўзбекистон, гэс, гэс қурилиши
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши бўйича ҳужжатни имзолади
Таъкидланишича, ҳужжатни имзолашдан олдин вазирлар бўлажак станция барча томонлар учун қанчалик фойдали бўлиши ҳақида гаплашган.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши бўйича йўл харитасини имзолади. Бугун Бишкекда уч мамлакат энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар
берди.
Таъкидланишича, ҳужжатни имзолашдан олдин вазирлар бўлажак станция барча томонлар учун қанчалик фойдали бўлиши ҳақида гаплашган.
“Тошкент ва Остона аввалроқ лойиҳага қизиқиш билдирган эди. Бугун қўшни давлатлар вазирлари қўшма корхона ташкил этилишини қўллаб-қувватлашларини маълум қилишди”, дейилади хабарда.
Қозоғистон энергетика вазирлиги ушбу станция Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ва минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштиришини маълум қилди.
Қирғизистон энергетика вазирининг сўзларига кўра, ГЭС қурилиши Бишкекка электр тақчиллиги муаммосини ҳал қилиш ва ҳатто уни экспорт қилиш имконини беради.
Қайд этилишича, Қирғизистон расмийларининг Қамбар-Ота ГЭС-1 дан умиди катта. Унинг қуввати 1860 мегаватт бўлиши кутилмоқда, шунингдек, йилига 5 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган.