Москвада журналист Марат Касемни қўллаб-қувватлаш бўйича акция бошланди – видео

© SputnikМарат Касем о задержании в аэропорту Вильнюса: это был форменный допрос
Марат Касем о задержании в аэропорту Вильнюса: это был форменный допрос - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2023
Oбуна бўлиш
Москвада Латвия элчихонаси олдида Марат Касемни қўллаб-қувватлаш бўйича акция бошланди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Москвада Латвия элчихонаси олдида Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касемни қўллаб-қувватлаш бўйича акция бошланди.
“У ҳибсга олинган биринчи журналист эмас - орамизда жабр кўрган ҳамкасбларимиз бор: Кирилл Вишинский ва бошқалар. Журналистларни заҳарлашни бас қилинг!”, деди “Россия сегодня” медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёв.
Иштирокчиларнинг қўлларида “Сўз эркинлиги қани, Латвия?”, “Марат, биз сен биланмиз!” деган ёзувли плакатлар бор.
Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.
Журналист оилавий сабабларга кўра Латвияга кетган. 5 январь куни Рига суди уни ҳибсга олган ва у аллақачон Рига марказий қамоқхонасига ўтказилган.
У Россия Федерациясига қарши Европа санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда. Журналист 5 йилгача қамоқ ёки 100 ойлик маош миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0