Медведев АҚШ элчихонасининг русларга мурожаатига кескин жавоб қайтарди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев, архивное фото
Дмитрий Медведев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2023
Oбуна бўлиш
Медведев Ғарб давлатлари Украина Қуролли кучларига қурол-яроғ бериш учун ўнлаб миллиард доллар ажратишда давом этаётганини эслатди.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Россияга америкаликларнинг ёлғон насиҳатлари керак эмас, деди Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
Америка дипломатларининг русларга мурожаатига у шундай муносабат билдирган.
“Давлат департаменти Россия халқига, биз ҳаммангизни яхши кўрамиз, деб риёкорона мурожаат эълон қилди. Мурожаат уларнинг типик жирканч иезуит услубида тугайди: “тинчроқ келажак яратишга интилаётган ҳар бирингиз билан бирдаммиз”. Украинадаги уруш эса, гўё ҳеч ким унга лойиқ эмас”, - деб ёзди Медведев Telegram саҳифасида.
Шу билан бирга, у Ғарб давлатлари Украина Қуролли кучларига қурол-яроғ бериш учун ўнлаб миллиард доллар ажратишда давом этаётганини эслатди. Россиянинг жавоби “офис сукунатида берилмайди”, дея қўшимча қилди Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари.
“Яхшиликча тушунмас экансиз, куч тилида гаплашамиз. Ва бундан ҳам замонавий қуролларни ишлаб чиқарамиз. Улар билан XXI асрда сиз дунёга келтирган ўлакса нацистларни янчамиз. Мамлакатимизнинг ҳар бир ўлдирилган фуқароси учун ҳар бир жиноятчидан қасос оламиз”, - дейди Медведев.
Россия махсус операцияси фонида Қўшма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Киев ҳукуматини қурол-яроғ билан қўллаб-қувватламоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол ортилган транспортлар эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0