МДҲ мамлакатлари ўйинларида уч мингга яқин спортчи иштирок этади

© Спортни ривожлантириш вазирлиги МДҲ давлатлари ўйинлари
МДҲ давлатлари ўйинлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2023
Oбуна бўлиш
МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича тадбирлар ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Беларусда бўлиб ўтадиган иккинчи МДҲ давлатлари ўйинларида уч мингга яқин спортчи иштирок этади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
МДҲга аъзо давлатлар вакиллари Ҳамдўстлик мамлакатлари иккинчи ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишида мусобақа низомини тасдиқлашди.
Унга кўра, МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича тадбирлар ўтказилади.
Қайд этилишича, МДҲ ўйинларда 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этиши режалаштирилган.
Мўғулистон, Хитой, Куба, Эрон, Ўмон, Саудия Арабистони делегацияларининг айрим спорт турларида иштирок этиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи МДҲ ўйинлари 2021 йилнинг 4–11 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Мусобақада МДҲнинг 9 давлати – Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоаларидан 1000 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган. Иштирокчилар спортнинг 16 тури бўйича 181 та медаль жамланмаси учун ўзаро беллашишган.
Ўзбекистон спорт делегацияси 23 та олтин, 32 та кумуш, 35 та бронза, жами 90 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0