https://sputniknews.uz/20230106/farzandi-bogchaga-boradigan-ayollarning-ish-vaqti-qisqartiriladi---bu-kimlarga-taluqli---31278988.html
Фарзанди боғчага борадиган аёлларнинг иш вақти қисқартирилади
Фарзанди боғчага борадиган аёлларнинг иш вақти қисқартирилади
Sputnik Ўзбекистон
Фарзанди боғчага бораётган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади. 06.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-06T09:40+0500
2023-01-06T09:40+0500
2023-01-06T10:07+0500
жамият
боғчалар
таътил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29621683_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ffc6ca08039dbe6024eef23d44509412.jpg
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Боғчаларда ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Унга кўра, фарзанди боғчага борадиган аёлларнинг иш вақти қисқартирилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, жорий йилнинг 11-17- январ кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29621683_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0db33d80f76120b72d9831036f9ae30b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, боғчалар, таътил
Фарзанди боғчага борадиган аёлларнинг иш вақти қисқартирилади
09:40 06.01.2023 (янгиланди: 10:07 06.01.2023) Фарзанди боғчага бораётган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Боғчаларда ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Унга кўра, фарзанди боғчага борадиган аёлларнинг иш вақти қисқартирилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар
берди. Қайд этилишича, об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.
Шу муносабат билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларнинг иш вақти қисқартирилади. Уларга ойлик тўловлар камайтирилмасдан тўлаб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, жорий йилнинг 11-17- январ кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб
ўқитилади.