2023 йилда Россия газ бозорини қандай ўзгаришлар кутмоқда?

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўтган йили глобал энергетика инқирози иқтисодий инқирозга айлана бошлади. Бу 2023 йилда ўзини намоён қилади, деб ҳисоблайди Россия Федерацияси Миллий энергия хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшков.
Игорь Юшков. 2022 йил бутун дунё энергетикаси учун кескин ўзгаришларга бой йил бўлди. Энергетика инқирози 2021 йилда бошланган ва авваломбор Европа Иттифоқининг нотўғри энергетика сиёсати туфайли келиб чиққан бўлсада, айнан 2022 йилда у бор бўйини кўрсатди. Бундан ташқари, 2022 йилда дунё энергетика инқирози ўз навбатида 2023 йилда бўй чўзадиган иқтисодий инқирозга айланди.
Газ қувурларига нима бўлди?
Энергетика соҳаларида турли ўзгаришлар содир бўлмоқда. Энг кўзга кўринган ислоҳотлар нефть ва кўмир бозорида. Россия савдо бозорида бошқа ишлаб чиқарувчиларни ўзгартирди: Россия хомашёси Осиёга кетди, бошқа таъминотчилар ўз экспортини Европага йўналтирди.
Газ соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Газни бир жойдан бошқа жойга жўнатиш анча мураккаб, бу эса нефть ва кўмир соҳаси бозорини қайта қуришдек осон бўлмайди. Шу сабабли, 2022 йилда Россия Европага қувурлар орқали газ етказиб беришни қисқартирганда, уларни қазиб олиш ҳажмини ҳам қисқартиришга тўғри келди. Россиядан газ экспортининг қисқариши туфайли, ўз навбатида, дунё бозорида етишмовчилик ҳолати ортди.
Таъкидлаш жоизки, Европага газ таъминотининг қисқартирилиши Россияга қарши санкцияларга муносабати эмас. Россия ҳам, Евроиттифоқ ҳам бир-бирига газ савдоси соҳасида қарши чекловлар киритмаган. Шунчаки, газўтказгичларнинг ҳар бирида ўз муаммолари пайдо бўлди.
“Шимолий оқим” газ компрессор станциясидаги турбиналарга хизмат кўрсата олмагани учун ёз давомида насос ҳажмини камайтирди: Канада Россияга энергетика жиҳозларини жўнатишга қарши санкциялар қўллади. “Шимолий оқим” доирасидаги турбиналарга эса фақат Монреалда хизмат кўрсатилади. Натижада, 3 сентябрда сўнгги турбина ўз ишини тугатган ва газўтказгич фаолияти тўхтатилган эди. 26 сентбярь куни эса “Шимолий оқим” швед акваториясида портлади.
Яна бир газ қувури – “Ямал-Европа”дан фойдаланиш мумкин эмас, чунки баҳорда Польша «Газпром» нинг EuRoPol GAZгаз қувурининг Польша участкаси операторидаги улушини (48,82%) миллийлаштирди. Бунга жавобан Россия ушбу тузилмага қарши санкциялар киритди ва энди Россия компаниялари у билан ҳеч нима қила олмайди, яъни Газпром газ транзити хизматларига буюртма бера олмайди.
Украина орқали газ транзити сақланиб қолган бўлсада, бироқ таъминот қарийб 60% га қисқартирилган. 10 майда Украина “Сохрановка” газ ўлчаш станцияси орқали насос ўтказишдан бош тортди, чунки у ерда газ қувури ЛХР ҳудудидан ўтади. Гарчи газ қувури бузилмаган бўлсада. Насос фақат шимолий йўналиш бўйлаб амалга оширилади: Суджа газ ўлчаш станцияси (Курск вилояти) орқали.
“Газпром”нинг таъкидлашича, у ҳеч қачон Суджадан катта ҳажмдаги газни қуйиш учун фойдаланишини кутмаган, шунинг учун у газ таъминоти қувурларининг бир қисмини оптималлаштирган (деярли қисмларга бўлган). Шу сабабли, “Газпром” “Сохрановка” орқали ўтадиган газ ҳажмини “Суджа”га йўналтира олмаган. Шу боис Украина орқали газ транзити қарийб 42,4 миллион кубометрни ташкил этади. Қолаверса, уни тўлиқ тўхтатиш учун шароит яратилган.
Гап шундаки, “Газпром” ва Украина газ транспорт тизими ўртасидаги шартнома бўйича транзит кунига 109, 5 млн кубометрни ташкил этиши керак. Агар Россия концерни жисмонан кунига шунча газ қазиб олмаса, у барибир уни тўлаши керак (“қазиб ол ва тўла” шартлари). Энди эса “Газпром” Украина томонини шартнома шартларини бузганликда айбламоқда, унки у “Сохрановка” орқали машрутдан фойдаланишга ва жисмонан қазиб олган ҳажм учун пул тўлашга рухсат бермаяпти. Украина газ транспорти тизими операторининг айтишича, шартномани “Газпром” бузмоқда, керакли суммани тўламаяпти. Шу сабабли транзитнинг тўлиқ тўхтатилиши газўткагичларнинг шикастланиши туфайли эмас, балки шартнома шартларининг бузилиши сабабли содир бўлиши мумкин.
Россиядан Европага нормал ишлайдиган ягона газ қувури -Турк оқими. Тизимнинг умумий қуввати 31,5 миллиард кубометрни ташкил қилади. У ҳар бири 15,75 млрд кубометрли икки линиядан иборат. Бири Туркия, иккинчиси Европа учун.
Шундай қилиб, агар 2021 йилда Россия Европага газ қувурида тахминан 155 миллиард кубометр етказиб берган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич қарийб 80-90 миллиард кубометрни ташкил қилди. Агар газ қазиб олишнинг ҳозирги қўрсаткичи бутун 2023 йил учн сақланиб қолса, у ерга экспорт ҳажми қарийб 30 млрд. кубометрни ташкил қилиши мумкин.
Нега Туркияга газ хаби керак?
Россияга Европа газ бозори керак. Биз 50 йилдан ортиқ у ерга газ етказиб берганмиз. Албатта, мана европаликлар ўз саноати ва фаровонлиги ниманинг асосида қурилганини айтиб истеҳзо қилиш мумкиндир. Бироқ унутмаслик керакки, Европага газ сотиш Россияга катта даромад келтиради. Ва, албатта, мамлакат иқтисодиёти ҳақида ўйлаш муҳим. Бироқ Россия ва Ғарбнинг ҳозирги сиёсий можаросида аввалги иш форматига қайтиб бўлмайди.
Қолаверса, Европада газдан фойдаланишда оддий эҳтиёжлар сақланиб қолмоқда, Россия эса Ғарб йўналишида экспортни тикламоқчи.
Россия раҳбарияти газ соҳасида янгича ҳамкорлик форматини таклиф қилади. Аввал “Газпром” энг сўнгги истеъмолчигача газ етказиб беришга ҳаракат қилар эди. У газ қувурларини қуриш харажатларини ўз зиммасига олар, Европада сотувчи компанияларни сотиб олар, транзит мамлакатлар билан ўзаро алоқа қилиш хавфига рози бўлар эди ва ҳоказо. Энди Москва том маънода қуйидаги тезисни эълон қилади: “Сиз портлатиб, ўз газ қувурларимизни миллийлаштирар экансиз, монополияга қарши қонунчиликка яшириниб, “Газпром”га босим ўтказар ва дискриминацияга учратар экансиз, унда биз Европага умуман кириб бормаймиз”. Ушбу позиция Туркияда газ хабини яратишга асос бўлди.
Бу газ соҳасининг сиёсийлашувини камайтириши керак. Энди Европанинг тижорий компаниялари ўз сиёсатчиларига газни Россиядан эмас, балки хабдан олишганини кўрсатишлари мумкин. Қолаверса, лойиҳа Озарбайжон ва Эрон учун ҳам таъминотлар имкониятини очади. Россия ва Қозоғистон ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ўртасида газ билан айирбошлаш операциялари ҳам бошланиши мумкин. Негаки, Москва ҳам, Анқара ҳам бўлажак марказда таъминотчилар кўпайишидан манфаатдор. Албатта, Россия “Газпром” асосий таъминотчи бўлишини кутмоқда.
Бу билан Россия ва Европа 50 йил аввалги газ бўйича муносабатларга қайтиши мумкин. Совет газини етказиб бериш бўйича дастлабки шартномалар хомашёни социалистик блокдан ташқаридаги биринчи нейтрал мамлакат - Австрияга етказиб беришни англатган. У ерда газ эгалик ҳуқуқини ўзгартирган ва аллақачон Европа компаниялари уни ўз мамлакатларига етказиб берган. Баумгартендаги Австрия газ хаби шундай пайдо бўлган.
Хитойга газ қувури ва суюлтирилган газ
Аммо шу билан ҳам Россия Европанинг кичрайиб бораётган бозор эканлигини яхши англайди. Биз саноатсизланиш жараёнини ҳам, қайта тикланадиган энергия манбаларига қисман ўтиш жараёнларини ҳам кўриб турибмиз.
Стратегик жиҳатдан Россия гази кўмир ва нефть йўлидан бориши ва Осиё бозорларига ўтиши керак бўлади. Бироқ, бунинг учун янги газ қувурлари қуриш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича йирик қувватли газ заводларини қуриш бўйича ўз технологиямизни ишлаб чиқишимиз керак бўлади.
Биринчи ҳолат бўйича газпром аллақачон Хитой билан қуввати йилига 50 млрд.кубометр бўлган “Сибирь кучи-2”ни қуриш борасида музокаралар олиб бормоқда. Пекин мураккаб, қаттиққўл музокарачи, у вақт унинг ихтиёри ва назоратида эканига ишончи комил. У “Газпром”нинг Европада ишлари қанча ёмон бўлса, у шунчалик кўникувчан бўлади деб ҳисобламоқда. Россия томони Хитойга: агар Хитойнинг АҚШ билан можаролари кучайса, суюлтирилган газ таъминоти тўсиб қўйилиши хавфи борлиги, Россия газ қувурлари эса –ишончли энерготашувчи эканлигини уқтирмоқда.
Шубҳасиз, Россияда суюлтирилган газ заводларини қуриш долзарб масала. Бу Россия компанияларига битта савдо бозорига қарам бўлмасликка имкон беради. Ўз технологияларни яратиш кўпроқ вақт ва катта сармоя талаб қилади. Аммо бусиз Россия ўз табиий газ захираларини тўлақонли монетизация қила олмайди. 2023 йил Россия газ соҳасидаги таҳдидларни қанчалик муваффақиятли енга олишини кўрсатиб беради.
Янгиликлар лентаси
0