Украина Қрим ва Донбасс ҳудудларини қайтара олмайди – немис сиёсатчиси

© Sputnik / Константин МихальчевскийМорской торговый порт в Ялте.
Морской торговый порт в Ялте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, 2014 йилдан бери Россия назорати остида бўлган Донбасс энди Украина учун анча катта муаммо бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Донбасс ва Қрим ҳудудларини Украина томонидан “қайтарилиши” Украина қўмондонлиги учун реал бўлмаган вазифадир, деб ёзади Берлиндаги Германия халқаро алоқалар кенгаши тадқиқот директори Кристиан Меллинг Zdf нашри учун.
“2014 йилдан бери Россия назорати остида бўлган Донбасс энди Украина учун анча катта муаммо бўлади. Россия Федерациясига амалда интеграциялашган ва 2014 йилдан буён қаттиқ ҳарбийлаштирилган Қримни озод қилиш ҳам ҳақиқатга тўғри келмайдигандек кўринади”, дейилади нашрда.
Меллингнинг фикрича, Украина чекланган ресурсларидан максимал даражада фойдаланиш учун устуворлик қилиши керак.
Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Қўшма Штатлар ва унинг НAТОдаги иттифоқчилари Киев режимига қурол юборишда давом этмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0