https://sputniknews.uz/20230105/surxon-davlat-qoriqxonasi-hududida-tog-suvsari-tasvirga-olindi-31264008.html
Сурхон давлат қўриқхонасида тоғ сувсари тасвирга олинди
Сурхон давлат қўриқхонасида тоғ сувсари тасвирга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхон давлат қўриқхонасида ўтказилган охирги саноқ натижаларига кўра, тоғ сувсари қўриқхона ҳудудида 20 бошни ташкил қилади. 05.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-05T09:40+0500
2023-01-05T09:40+0500
2023-01-05T13:09+0500
жамият
сурхон давлат қўриқхонаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/05/31264095_102:0:1179:606_1920x0_80_0_0_9f2d0341690c76454f0f9bc2dc1685a5.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида тоғ сувсари тасвирга олинди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.Сурхон давлат қўриқхонасида ўтказилган охирги саноқ натижаларига кўра, тоғ сувсари қўриқхона ҳудудида 20 бошни ташкил қилади.Тоғ сувсари сут эмизувчилар синфига мансуб бўлиб, мамлакатнинг тоғ тизмаларида, жумладан, Кўҳитанг тоғ тизмаларининг ёнбағирларида, пастки текисликлари ва арчазорларида яшаши кузатилади.Катталиги мушукдек келадиган тоғ сувсарининг тана узунлиги 50 см, думи 25-35 см.Сувсарнинг танаси чўзинчоқ, кучли ва эгилувчанлиги хавфли қоялар ва дарахтларнинг устида бемалол ҳаракат қилишига имкон беради. Қисқа, бақувват оёқлари ва ўткир тирноқлари ов қилиш жараёнларида асосий қурол вазифасини ўтайди.Сувсар сийрак жонивор бўлиб, қояли дараларда, тошлар орасида, вайроналарда, баргли ва игна баргли ўрмонларда яшайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/05/31264095_236:0:1044:606_1920x0_80_0_0_de19c1f0a4192245eb3c0526d2a82627.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сурхон давлат қўриқхонаси
жамият, сурхон давлат қўриқхонаси
Сурхон давлат қўриқхонасида тоғ сувсари тасвирга олинди
09:40 05.01.2023 (янгиланди: 13:09 05.01.2023) Сурхон давлат қўриқхонасида ўтказилган охирги саноқ натижаларига кўра, тоғ сувсари қўриқхона ҳудудида 20 бошни ташкил қилади.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида тоғ сувсари тасвирга олинди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар
берди. Сурхон давлат қўриқхонасида ўтказилган охирги саноқ натижаларига кўра, тоғ сувсари қўриқхона ҳудудида 20 бошни ташкил қилади.
Тоғ сувсари сут эмизувчилар синфига мансуб бўлиб, мамлакатнинг тоғ тизмаларида, жумладан, Кўҳитанг тоғ тизмаларининг ёнбағирларида, пастки текисликлари ва арчазорларида яшаши кузатилади.
Катталиги мушукдек келадиган тоғ сувсарининг тана узунлиги 50 см, думи 25-35 см.
Сувсарнинг танаси чўзинчоқ, кучли ва эгилувчанлиги хавфли қоялар ва дарахтларнинг устида бемалол ҳаракат қилишига имкон беради. Қисқа, бақувват оёқлари ва ўткир тирноқлари ов қилиш жараёнларида асосий қурол вазифасини ўтайди.
Сувсар сийрак жонивор бўлиб, қояли дараларда, тошлар орасида, вайроналарда, баргли ва игна баргли ўрмонларда яшайди.