Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем мамлакат махсус хизматлари томонидан қўлга олинди

© Sputnik / DMITRY DUBINSKYШеф-редактор Sputnik Литва Марат Касем, архивное фото
Шеф-редактор Sputnik Литва Марат Касем, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
Oбуна бўлиш
Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 5 январда суд мажлиси бўлиб ўтди, унда эҳтиёт чорасини танлаш масаласи кўриб чиқилди.
Касемнинг адвокати унинг гаров эвазига озод этилишини талаб қилган, бироқ суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлашга қарор қилган.
Бугун журналист Рига марказий қамоқхонасига ўтказилган.
Марат Касемни ҳимоя қиладиган адвокат Имма Янсоне иш материалларини ҳалигача олмаган. Қонунга кўра, эҳтиёт чораси сифатида суд қарори устидан шикоят қилиш учун 10 кун муддат бор.
Биздаги маълумотларга кўра, Касем ишида иккита модда – биринчиси Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига қарши иқтисодий санкцияларини бузиш, иккинчиси жосуслик, бу бўйича журналист 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.
30 декабрда журналист оилавий сабабларга кўра Латвияга кетганди.
Янгиликлар лентаси
0