https://sputniknews.uz/20230105/putin-va-erdogan-telefon-muloqoti-tavsilotlar-31269469.html
Путин ва Эрдоған телефон мулоқоти - тафсилотлар
Путин ва Эрдоған телефон мулоқоти - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Путин Эрдоған билан минтақавий ва икки томонлама алоқалар хусусида суҳбатлашди. 05.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-05T18:55+0500
2023-01-05T18:55+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
туркия
украина
сурия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/12/28334297_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_aa5e86cf03b13ecff93866bb166fa09f.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости Туркия етакчисининг девонхонасига асосланиб, хабар берди.Икки давлат етакчилари мулоқот чоғида икки томонлама алоқалар, Украинадаги вазият ва Сурия инқирозини муҳокама қилди.Таъкидланишича, суҳбат давомида газ хаби лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган. Расмий Анқара лойиҳа “йўл харитаси”ни тайёрлаш ишлари тезроқ якунланишига умид билдирган.Шунингдек, Эрдўған Путин билан телефон орқали мулоқот чоғида Сурия бўйича натижаларга эришиш учун Дамашқ томонидан сиёсий қадамлар қўйиш зарурлигини айтди.Эрдоған Украина мавзусига ҳам тўхталиб, тезроқ ўт очишни тўхтатиш ва инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.
туркия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/12/28334297_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_86a44b3200af8a8562257428603e8acc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия, украина, сурия, россия
дунёда, туркия, украина, сурия, россия
Путин ва Эрдоған телефон мулоқоти - тафсилотлар
18:55 05.01.2023 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Путин Эрдоған билан минтақавий ва икки томонлама алоқалар хусусида суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости Туркия етакчисининг девонхонасига асосланиб,
хабар берди.
Икки давлат етакчилари мулоқот чоғида икки томонлама алоқалар, Украинадаги вазият ва Сурия инқирозини муҳокама қилди.
“Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот чоғида Туркия ва Россия ўртасидаги алоқалар, хусусан энергетика ҳамда минтақавий масалалар муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, суҳбат давомида газ хаби лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган. Расмий Анқара лойиҳа “йўл харитаси”ни тайёрлаш ишлари тезроқ якунланишига умид билдирган.
Шунингдек, Эрдўған Путин билан телефон орқали мулоқот чоғида Сурия бўйича натижаларга эришиш учун Дамашқ томонидан сиёсий қадамлар қўйиш зарурлигини айтди.
“Президент Эрдоған, Сурияда аниқ натижаларга эришиш учун КИП/PYD/YPG террор ташкилотини Туркия билан чегарадош ҳудудлар, айниқса (Сурия - таҳр.) Тель-Рифат ва Манбиждан чиқариш учун сиёсий жараёнда аниқ қадамлар ташлаш кераклигини, режим конструктив бўлиб, баъзи қадамлар ташлаши кераклигини таъкидлади”, - дея хабар қилган президент девонхонаси.
Эрдоған Украина мавзусига ҳам тўхталиб, тезроқ ўт очишни тўхтатиш ва инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.