ФВВ қутқарувчилари Наманганда каналга тушиб кетган автомобилни олиб чиқишди - видео

© Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ФВВ қутқарувчилари Наманганда каналга тушиб кетган автомобилни олиб чиқишди
ФВВ қутқарувчилари Наманганда каналга тушиб кетган автомобилни олиб чиқишди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича автомобилда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Наманган вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли автомобил ҳайдовчиси катта каналга тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига тушиб кетган.
Шу куннинг ўзида ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани тўғрисида туман ФВ хабар келиб тушган. Маълум бўлишича автомобилда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.
Шунга кўра зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобил каналдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0