https://sputniknews.uz/20230105/chimyonda-rossiya-fuqarosi-qor-uyumlari-ostida-qolib-halok-boldi--31268612.html
Чимёнда Россия фуқароси қор уюмлари остида қолиб, ҳалок бўлди
Чимёнда Россия фуқароси қор уюмлари остида қолиб, ҳалок бўлди
Sputnik Ўзбекистон
ФВВ дам олувчилардан тақиқланган ҳудудларда чанғи учмасликни ва эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда. 05.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-05T14:05+0500
2023-01-05T14:05+0500
2023-01-05T14:05+0500
жамият
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
қор кўчкиси
бўстонлиқ тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/483/11/4831183_24:0:1178:649_1920x0_80_0_0_7f76dbea2a3e779912ccf4e11fdea81c.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Кеча, 4 январь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Чимён тоғликларида тақиқланган ҳудудда чанғи учган Россия фуқароси қор уюмлари остида қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Вазирликка кўра, 4 январь куни соат 13:20 ларда Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ ёнбағирларига дам олиш ва чанғи учиш мақсадида чиққан 61 ёшли Россия фуқароси қор кўчкиси хавфи тўғрисидаги огоҳлантиришларга қарамай, тақиқланган ҳудудда чанғи учиб, қор кўчкиси хавфини юзага келтирган ва қор уюмлари остида қолиб ҳалок бўлган.Зудлик билан ҳодиса жойига Тошкент вилояти ФВБ Бўстонлиқ тумани ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси Чимён қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган. Олиб борилган қидирув ишлари давомида чанғи учувчисининг жасади қор уюмлари остидан чиқариб олинган.Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча дам олувчилардан техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни, тақиқланган ҳудудларда чанғи учмасликни ва эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраган.Эслатиб ўтамиз, Чимён тоғликларида 2-4 январь кунлари қор кўчкиси хавфи эълон қилинганди.
бўстонлиқ тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/483/11/4831183_168:0:1033:649_1920x0_80_0_0_61ac1af8ade2a43beb6a11fc74579659.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), қор кўчкиси, бўстонлиқ тумани
жамият, фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв), қор кўчкиси, бўстонлиқ тумани
Чимёнда Россия фуқароси қор уюмлари остида қолиб, ҳалок бўлди
ФВВ дам олувчилардан тақиқланган ҳудудларда чанғи учмасликни ва эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Кеча, 4 январь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Чимён тоғликларида тақиқланган ҳудудда чанғи учган Россия фуқароси қор уюмлари остида қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Вазирликка кўра, 4 январь куни соат 13:20 ларда Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ ёнбағирларига дам олиш ва чанғи учиш мақсадида чиққан 61 ёшли Россия фуқароси қор кўчкиси хавфи тўғрисидаги огоҳлантиришларга қарамай, тақиқланган ҳудудда чанғи учиб, қор кўчкиси хавфини юзага келтирган ва қор уюмлари остида қолиб ҳалок бўлган.
Зудлик билан ҳодиса жойига Тошкент вилояти ФВБ Бўстонлиқ тумани ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси Чимён қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган. Олиб борилган қидирув ишлари давомида чанғи учувчисининг жасади қор уюмлари остидан чиқариб олинган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча дам олувчилардан техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни, тақиқланган ҳудудларда чанғи учмасликни ва эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Чимён тоғликларида 2-4 январь кунлари қор кўчкиси хавфи эълон қилинганди.