Афғонистондаги 6 балли зилзила кучи бутун Ўзбекистонда сезилди

© Fotolia / Petrovich12Сейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бўйлаб 3-4 балли ер силкиниши қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Бугун, 5 январь куни Тошкент вақти билан соат 19:25 да (05.01.2023 йил, Гринвич бўйича 14:25 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, деб хабар берди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила координаталари: 36,34 градус шимолий кенглик; 70,7 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 235 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 562 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 4 балл, 321 км.
Фарғона вилоятида 4 балл, 459 км.
Жиззах вилоятида 4 балл, 490 км.
Сирдарё вилоятида 4 балл, 491 км.
Самарқанд вилоятида 4 балл, 493 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 514 км.
Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 515 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 525 км.
Тошкент вилоятида 3-4 балл, 536 км.
Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 562 км.
Навоий вилоятида 3-4 балл, 626 км.
Бухоро вилоятида 3-4 балл, 668 км.
Хоразм вилоятида 3 балл, 1044 км.
Қорақалпоғистон Республикасида 3 балл, 1169 км.
Янгиликлар лентаси
0