Варшава Германиянинг репарация талабига жавобидан ғазабланди

© Depositphotos.com / Gioiak2Флаги Германии и Польши
Флаги Германии и Польши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Oбуна бўлиш
Польша ҳукумати Германиядан товон пули ундириш масаласида “доимий ва жадал” иш олиб бориш ниятида.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Германиянинг Варшава билан товон тўлаш масаласини муҳокама қилишдан бош тортгани Берлиннинг Польша ва полякларга нисбатан ҳурматсиз муносабатидан далолат беради, деди PAP агентлиги билан суҳбатда мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари, товон тўлаш бўйича ҳукумат комиссари Аркадиуш Мулярчик.
Польша ташқи ишлар вазирлиги Германия ҳукумати Варшава билан Иккинчи жаҳон уруши даврида етказилган зарарни қоплаш бўйича музокаралар ўтказишдан бош тортиши айтилган дипломатик нота берганини маълум қилганди. Германия ТИВ Польша 3 октябрда юборган нотага, декабрь охирида жавоб берди. Жавоб учинчи январда Варшавага етиб борди.
Мулярчик Германиянинг қарорини танқид қилиб, Берлиннинг Польша нотасига жавобида “ҳеч қандай қонуний далил йўқлигини” айтди.
“Бир жумла билан тузилган бу жавоб Польша ва полякларга нисбатан мутлақо ҳурматсиз муносабатни намойиш қилади”, - дейди у.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Берлиннинг бу мавзуни муҳокама қилишдан бош тортгани уни ажаблантирмаган.
“Германия Польшага нисбатан дўстона сиёсат юритмаяпти, улар бу ерда ўз таъсир доирасини ўрнатмоқчи ва Польшага вассалидек муносабатда бўлмоқчи”, - дейди Мулярчик.
Шу билан бирга, у Германиядан товон пули ундириш масаласида “доимий ва жадал” иш олиб боришга ваъда берди ва Берлин эртами-кечми ўз нуқтаи назарини ўзгартиришга мажбур бўлади, деган фикрни билдирди.
Польша ҳукумати Германиядан Иккинчи жаҳон урушидан етказилган зарар учун товон пули сифатида 6,2 триллион злотий (тахминан 1,3 триллион доллар) талаб қилмоқда. Октябрь ойи бошида Берлинга Ташқи ишлар вазирлиги орқали тегишли нота юборилган эди. Германия ҳукумати улар аллақачон жуда катта товон тўлаб бўлганини ва ҳозир ҳеч нима тўламоқчи эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Қўшимча қилинишича, Польша 1953 йилда товондан бош тортганини шубҳа остига олиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.
Бир кун олдин Варшава БМТни Германиядан уруш учун товон ундириш масаласига ҳисса қўшишга чақиргани маълум бўлди. Худди шундай илтимос билан Польша ЮНEСКО ва Европа Кенгашига ҳам мурожаат қилган.
Янгиликлар лентаси
0