UzAuto Motors автомобиллар учун шартнома тузишни вақтинча тўхтатди

© UzAuto MotorsВ Узбекистане стартовало производство полного цикла автомобиля Chevrolet Tracker 2023
В Узбекистане стартовало производство полного цикла автомобиля Chevrolet Tracker 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Oбуна бўлиш
Компания UzAutoSavdo иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Бугундан бошлаб UzAuto Motors SAP ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризациясини ўтказаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирларинг ўтказилиши муносабати билан UzAutoSavdo иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.
2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.
UzAuto Motors компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолган.
Янгиликлар лентаси
0