https://sputniknews.uz/20230104/shuhrat-ganiev-yangi-lavozimga-tayinlandi-31255158.html
Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга тайинланди
Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Шуҳрат Ғаниев 9 йил давомида Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган. 04.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-04T18:53+0500
2023-01-04T18:53+0500
2023-01-04T18:53+0500
жамият
шуҳрат ғаниев
янги тайинлов
президент администрацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1070/84/10708421_0:283:2635:1765_1920x0_80_0_0_8d14bdb44eef64fbfa10dbd12d3aefbe.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Шуҳрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон президентининг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.Бунгача у 2020 йил 25 сентябрдан бери бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Маъмурий ислоҳот доирасида бош вазирнинг ўринбосарлари 8 тадан 4 тага қисқартирилгач, унинг лавозими тугатилди.Шуҳрат Ғаниев 1968 йилнинг 11 сентябрь куни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Партиявийлиги йўқ. Маълумоти – олий.1992 йилда Тошкент давлат аграр университети, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.2002-2004 йилларда “Ўзқишлоқхўжаликкимё” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари, 2004-2007 йилларда “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.У 2007-2008 йилларда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири бўлган.2008-2011 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2011-2012 йилларда – Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаган. 2012-2020 йилларда вилоят ҳокими бўлган.Маълумот ўрнида, Шуҳрат Ғаниев афғон уруши иштирокчиси саналади. 2019 йилда Собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Афғонистон уруши фахрийси сифатида Шуҳрат Ғаниев қимматбаҳо тошли орден билан тақдирланганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1070/84/10708421_0:36:2635:2012_1920x0_80_0_0_3e93fd081f8aa6f05470b76863fa07f5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шуҳрат ғаниев, янги тайинлов, президент администрацияси
жамият, шуҳрат ғаниев, янги тайинлов, президент администрацияси
Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга тайинланди
Шуҳрат Ғаниев 9 йил давомида Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Шуҳрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон президентининг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунгача у 2020 йил 25 сентябрдан бери бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Маъмурий ислоҳот доирасида бош вазирнинг ўринбосарлари 8 тадан 4 тага қисқартирилгач, унинг лавозими тугатилди.
Шуҳрат Ғаниев 1968 йилнинг 11 сентябрь куни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Партиявийлиги йўқ. Маълумоти – олий.
1992 йилда Тошкент давлат аграр университети, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.
2002-2004 йилларда “Ўзқишлоқхўжаликкимё” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари, 2004-2007 йилларда “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У 2007-2008 йилларда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири бўлган.
2008-2011 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2011-2012 йилларда – Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаган. 2012-2020 йилларда вилоят ҳокими бўлган.
Маълумот ўрнида, Шуҳрат Ғаниев афғон уруши иштирокчиси саналади. 2019 йилда Собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Афғонистон уруши фахрийси сифатида Шуҳрат Ғаниев қимматбаҳо тошли орден билан тақдирланганди.