https://sputniknews.uz/20230104/qamchiq-dovoni-vaqtincha-yopildi-yolda-qolgan-fuqarolar-evakuatsiya-qilindi-31243851.html
"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди. Йўлда қолган фуқаролар эвакуация қилинди
"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди. Йўлда қолган фуқаролар эвакуация қилинди
Sputnik Ўзбекистон
"Қамчиқ" довони ёпилгач, йўлда қолган фуқаролар учун махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди. 04.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-04T09:30+0500
2023-01-04T09:30+0500
2023-01-04T10:56+0500
жамият
қамчиқ
довон
учар автомобиллар
автомобиль йўли
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0c/23278327_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_5e24424af8384c111b0ae814394f083f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Об-ҳаво шароити кескин ўзгариб, кучли қор ёғиши сабаб “Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Довон йўли Тошкент вилояти томонидан “Чинор” мунтазам ЙПХ масканидан ва Наманган вилояти ҳудудида “Шеробод” мунтазам ЙПХ масканидан ёпиб қўйилди. Довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.Вазирликка кўра, “Қамчиқ” довонида автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани сабаб довонда қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди.Маълум қилинишича, “Angren Land” ошхонасида ФВВ раҳбарлигида дахлдор корхона ва ташкилотларнинг масъул ва мутасаддиларидан иборат фуқароларни қабул қилиш — эвакуация штаби тузилиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга 902-сонли "Ангрен – Орзу – Поп" йўналишида махсус поезд рейси ташкил этилган ва исиниш масканлари ташкил этилган.Бугун соат 04:42 да Оҳангарон, Ангрен, Орзу темир йўл бекат ва вокзалларидан Поп вокзалигача 400 нафар йўловчи поездда эвакуация қилинган. Шунингдек, 901-сонли "Поп – Ангрен" йўналишида ҳам йўлда қолиб кетган фуқароларни довондан эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.“Қамчиқ” довони йўлларида қолиб кетган ҳайдовчиларга ФВВ қутқарувчилари томонидан амалий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, бир қатор ошхоналар фуқароларни вақтинча қабул қилиш ҳамда “Ангрен кон металлургия” техникуми, бир нечта меҳмонхоналар эса жойлаштириш учун жалб қилинган.Қайд этилишича, “Қамчиқ” довони вақтинча ёпилиб қолган вақтда Қамчиқ автойўл ва “Қамчиқ” МҚЁҚБ, Тошкент вилояти ФВБдан жами 113 та махсус техникалар ҳамда 250 нафар шахсий таркиб хизматга жалб этилган. Вазият ФВВ раҳбарияти назоратида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0c/23278327_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_9df9d1e438a6009ac93ea189b4a3cad3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қамчиқ, довон, учар автомобиллар, автомобиль йўли
жамият, қамчиқ, довон, учар автомобиллар, автомобиль йўли
"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди. Йўлда қолган фуқаролар эвакуация қилинди
09:30 04.01.2023 (янгиланди: 10:56 04.01.2023) "Қамчиқ" довони ёпилгач, йўлда қолган фуқаролар учун махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Об-ҳаво шароити кескин ўзгариб, кучли қор ёғиши сабаб “Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
“Об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли қор ёғиши ва кўчки хавфи юзага келганини инобатга олиб, 4 январь куни соат 00:00 дан бошлаб “Қамчиқ” довони қисмида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди”, - дейилади хабарда.
Довон йўли Тошкент вилояти томонидан “Чинор” мунтазам ЙПХ масканидан ва Наманган вилояти ҳудудида “Шеробод” мунтазам ЙПХ масканидан ёпиб қўйилди. Довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.
Вазирликка кўра, “Қамчиқ” довонида автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани сабаб довонда қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди.
Маълум қилинишича, “Angren Land” ошхонасида ФВВ раҳбарлигида дахлдор корхона ва ташкилотларнинг масъул ва мутасаддиларидан иборат фуқароларни қабул қилиш — эвакуация штаби тузилиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга 902-сонли "Ангрен – Орзу – Поп" йўналишида махсус поезд рейси ташкил этилган ва исиниш масканлари ташкил этилган.
Бугун соат 04:42 да Оҳангарон, Ангрен, Орзу темир йўл бекат ва вокзалларидан Поп вокзалигача 400 нафар йўловчи поездда эвакуация қилинган. Шунингдек, 901-сонли "Поп – Ангрен" йўналишида ҳам йўлда қолиб кетган фуқароларни довондан эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.
“Қамчиқ” довони йўлларида қолиб кетган ҳайдовчиларга ФВВ қутқарувчилари томонидан амалий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, бир қатор ошхоналар фуқароларни вақтинча қабул қилиш ҳамда “Ангрен кон металлургия” техникуми, бир нечта меҳмонхоналар эса жойлаштириш учун жалб қилинган.
Қайд этилишича, “Қамчиқ” довони вақтинча ёпилиб қолган вақтда Қамчиқ автойўл ва “Қамчиқ” МҚЁҚБ, Тошкент вилояти ФВБдан жами 113 та махсус техникалар ҳамда 250 нафар шахсий таркиб хизматга жалб этилган. Вазият ФВВ раҳбарияти назоратида.