“Қамчиқ” довони очилди

© ГУБДД МВДПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Oбуна бўлиш
А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида ор кўчиш хавфи бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. “Қамчиқ” довонида автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳудудда ФВВ, ЙПХ ва “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари билан биргаликда йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари тўхтовсиз олиб борилди. Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 4 январь куни соат 10:00 да “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди”, - дейилади ФВВ хабарида.
Ўзгидрометнинг маълум қилишича, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида (228-253 км. оралиғида) қор кўчиш хавфи бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, “Қамчиқ” довони қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли 4 январь куни соат 00:00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда фуқароларни қабул қилиш – эвакуация штаби тузилиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0