https://sputniknews.uz/20230104/ozbekistonning-beshta-aeroportida-tax-free-tizimi-joriy-etildi-31247624.html
Ўзбекистоннинг бешта аэропортида Tax Free тизими жорий этилди
Ўзбекистоннинг бешта аэропортида Tax Free тизими жорий этилди
Sputnik Ўзбекистон
Турли тоифадаги товарлар учун йўловчи ҚҚС суммасининг 90 фоизигача қисмини кешбэк сифатида қайтариб олиши мумкин. 04.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-04T14:26+0500
2023-01-04T14:26+0500
2023-01-04T14:26+0500
жамият
аэропорт
ққс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28102142_0:18:720:423_1920x0_80_0_0_ed8e98f349687bdcd5654af3c5b76c90.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. 2 январь куни Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган Tax Free хизмати шохобчалари тест режимида иш бошлади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати хабар берди.Tax Free тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутади. Кешбэк тўланадиган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарорида белгиланган. Бу сувенирлар, ёнғоқлар, мевалар ва қуритилган мевалар, чарм ва мўйнали маҳсулотлар, гиламлар, текстиль маҳсулотлари ва бошқалар.ҚҚС тўловини қайтариш учун “Soliq” мобил иловасида рўйхатдан ўтиш ва у орқали харидлар учун олинган чекларни сканерлаш лозим. Аэропортдан жўнаб кетаётганда, йўловчи рейсга рўйхатдан ўтиши, сўнгра Tax Free хизматига бориб бортга чиқиш талони ва товарнинг ўзини кўрсатиши керак. Рўйхатдан ўтган товарларни қўл юкида ташиш учун қолдириш ёки рўйхатдан ўтиш жойига қайтиб, багаж сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин.Tax Free хизматидан фойдаланиш учун сотиб олинган товарларнинг умумий суммаси 1 миллион сўмдан юқори бўлиши лозим. Бундан ташқари, маҳсулот очилмаган ва ишлатилмаган бўлиши керак. Солиқ қўмитаси ходимлари товарларнинг барча мезонларга мувофиқлигини текширгандан сўнг, кешбэкни расмийлаштиради. Турли тоифадаги товарлар учун йўловчи ҚҚС суммасининг 90 фоизигача қисмини кешбэк сифатида қайтариб олиши мумкин. Кешбэк йўловчининг картасига расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтган ойдан кейинги ойнинг 25 кунидан кейин тўлаб берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28102142_67:0:654:440_1920x0_80_0_0_57e18250760ffe501b31308ee8ae6eb6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, аэропорт, ққс
Ўзбекистоннинг бешта аэропортида Tax Free тизими жорий этилди
Турли тоифадаги товарлар учун йўловчи ҚҚС суммасининг 90 фоизигача қисмини кешбэк сифатида қайтариб олиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. 2 январь куни Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган Tax Free хизмати шохобчалари тест режимида иш бошлади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати
хабар берди.
Tax Free тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутади. Кешбэк тўланадиган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарорида белгиланган. Бу сувенирлар, ёнғоқлар, мевалар ва қуритилган мевалар, чарм ва мўйнали маҳсулотлар, гиламлар, текстиль маҳсулотлари ва бошқалар.
ҚҚС тўловини қайтариш учун “Soliq” мобил иловасида рўйхатдан ўтиш ва у орқали харидлар учун олинган чекларни сканерлаш лозим. Аэропортдан жўнаб кетаётганда, йўловчи рейсга рўйхатдан ўтиши, сўнгра Tax Free хизматига бориб бортга чиқиш талони ва товарнинг ўзини кўрсатиши керак. Рўйхатдан ўтган товарларни қўл юкида ташиш учун қолдириш ёки рўйхатдан ўтиш жойига қайтиб, багаж сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Tax Free хизматидан фойдаланиш учун сотиб олинган товарларнинг умумий суммаси 1 миллион сўмдан юқори бўлиши лозим. Бундан ташқари, маҳсулот очилмаган ва ишлатилмаган бўлиши керак. Солиқ қўмитаси ходимлари товарларнинг барча мезонларга мувофиқлигини текширгандан сўнг, кешбэкни расмийлаштиради. Турли тоифадаги товарлар учун йўловчи ҚҚС суммасининг 90 фоизигача қисмини кешбэк сифатида қайтариб олиши мумкин. Кешбэк йўловчининг картасига расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтган ойдан кейинги ойнинг 25 кунидан кейин тўлаб берилади.