https://sputniknews.uz/20230104/mudofaa-vazirligi-makeevkadagi-fojia-tafsilotlarini-malum-qildi-31255463.html
Мудофаа вазирлиги Макеевкадаги фожиа тафсилотларини маълум қилди
Мудофаа вазирлиги Макеевкадаги фожиа тафсилотларини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Махсус операция ҳудудига янги олиб келинган аскарлар ёппасига мобил телефонлардан фойдаланишган. Душман эса бундан фойдаланиб уларнинг координаталарини аниқлаб... 04.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-04T20:33+0500
2023-01-04T20:33+0500
2023-04-05T18:42+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
донбасс
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/04/31255819_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d67d3ba65f72ba8d04cf557aef796bbb.jpg
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги ДХРнинг Макеевка аҳоли пунктида янги йил оқшоми содир бўлган фожиа тафсилотларини маълум қилди. Бу ҳақида РФ Қуролли Кучлари Бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, генерал-лейтенант Сергей Севрюков қуйидагиларни айтди. "1 январь куни Москва вақти билан ноль бир дақиқада Украина Қуролли Кучлари артиллерияси Макеевка аҳоли пункти яқинидаги Россия ҳарбий қисмларидан бирининг вақтинча жойлаштириш пунктида "Ҳаймарс" кўп ракета тизимининг олтита ракетаси билан зарба берди.Ҳаво ҳужуми мудофаа кучлари томонидан ушбу ракеталарнинг иккитаси тутиб олиндиЛекин улардан тўрттаси Россия ҳарбий хизматчилари жойлашган бинога келиб тушди. Кучли портловчи бўлакларга эга бўлган жанговар каллаклари портлаши натижасида бино шифтлари қулаб тушди.Фожиа содир бўлганидан сўнг дарҳол мазкур ҳарбий қисм қўмондонлиги ва офицерлари, кичик командирлар ва бошқа бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари жабрланганларни қутқариш учун барча чораларни кўрди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, ярадорлар тиббиёт муассасаларига эвакуация қилинди.Афсуски, темир-бетон конструкциялар вайроналари таҳлили давомида ҳалок бўлган сафдошларимиз сони 89 нафарга етди. Ҳалок бўлганлар орасида полк командири ўринбосари подполковник Бачурин ҳам бор.Барча қурбонлар ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдам ва ёрдам кўрсатилмоқда.Украина Қуролли Кучлари Макеевкага зарба берган артиллерия бўлинмаси жавоб зарбаси билан йўқ қилинди.Шунингдек, ДХРнинг "Дружковка" темир йўл вокзали ҳудудидага берилган юқори аниқликдаги ракета зарбалари натижасида АҚШнинг яна тўртта "Ҳаймарс" ракета тизими, Британиянинг 4та РМ-70 "Вампир" реактив тизими, 800 дан ортиқ ракеталар, саккизта машина, шунингдек, 200 дан ортиқ миллатчилар ва чет эллик ёлланма аскарлар йўқ қилинди.Бундан ташқари, Масловка туманида “Хорижий легион” бўлинмаларидан бирининг вақтинчалик жойлаштириш пункти зарбага учради, у ерда 130 дан ортиқ хорижий ёлланма аскар йўқ қилинди.Ҳозирда келгусида бу каби аянчли ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилмоқда. Текширувлар натижасида айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади", - дейилади хабарда.
украина
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/04/31255819_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ea0670807d41307205ea1deed93a59c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, донбасс, россия
Мудофаа вазирлиги Макеевкадаги фожиа тафсилотларини маълум қилди
20:33 04.01.2023 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Махсус операция ҳудудига янги олиб келинган аскарлар ёппасига мобил телефонлардан фойдаланишган. Душман эса бундан фойдаланиб уларнинг координаталарини аниқлаб олган.
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги ДХРнинг Макеевка аҳоли пунктида янги йил оқшоми содир бўлган фожиа тафсилотларини маълум қилди. Бу ҳақида РФ Қуролли Кучлари Бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, генерал-лейтенант Сергей Севрюков қуйидагиларни айтди.
"1 январь куни Москва вақти билан ноль бир дақиқада Украина Қуролли Кучлари артиллерияси Макеевка аҳоли пункти яқинидаги Россия ҳарбий қисмларидан бирининг вақтинча жойлаштириш пунктида "Ҳаймарс" кўп ракета тизимининг олтита ракетаси билан зарба берди.
Ҳаво ҳужуми мудофаа кучлари томонидан ушбу ракеталарнинг иккитаси тутиб олинди
Лекин улардан тўрттаси Россия ҳарбий хизматчилари жойлашган бинога келиб тушди. Кучли портловчи бўлакларга эга бўлган жанговар каллаклари портлаши натижасида бино шифтлари қулаб тушди.
Фожиа содир бўлганидан сўнг дарҳол мазкур ҳарбий қисм қўмондонлиги ва офицерлари, кичик командирлар ва бошқа бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари жабрланганларни қутқариш учун барча чораларни кўрди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, ярадорлар тиббиёт муассасаларига эвакуация қилинди.
Афсуски, темир-бетон конструкциялар вайроналари таҳлили давомида ҳалок бўлган сафдошларимиз сони 89 нафарга етди. Ҳалок бўлганлар орасида полк командири ўринбосари подполковник Бачурин ҳам бор.
Барча қурбонлар ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдам ва ёрдам кўрсатилмоқда.
Украина Қуролли Кучлари Макеевкага зарба берган артиллерия бўлинмаси жавоб зарбаси билан йўқ қилинди.
Шунингдек, ДХРнинг "Дружковка" темир йўл вокзали ҳудудидага берилган юқори аниқликдаги ракета зарбалари натижасида АҚШнинг яна тўртта "Ҳаймарс" ракета тизими, Британиянинг 4та РМ-70 "Вампир" реактив тизими, 800 дан ортиқ ракеталар, саккизта машина, шунингдек, 200 дан ортиқ миллатчилар ва чет эллик ёлланма аскарлар йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Масловка туманида “Хорижий легион” бўлинмаларидан бирининг вақтинчалик жойлаштириш пункти зарбага учради, у ерда 130 дан ортиқ хорижий ёлланма аскар йўқ қилинди.
Ҳозирда ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича комиссия ишламоқда. Бироқ, дастлабки хулосаларга кўра, содир бўлган воқеанинг асосий сабаби, кўплаб таъқиқлашларга қарамасдан, янги олиб келинган аскарлар томонидан телефонлардан оммавий фойдаланиш бўлган. Душман бундан фойдаланиб ҳарбий хизматчиларнинг координаталарини аниқлаб олган.
Ҳозирда келгусида бу каби аянчли ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилмоқда. Текширувлар натижасида айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади", - дейилади хабарда.