Мексика орқали АҚШГа кирмоқчи бўлган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

© Sputnik / Максим БлиновГосударственный флаг США у американского посольства в Москве.
Государственный флаг США у американского посольства в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Oбуна бўлиш
Элчихонанинг консуллик бўлимига Мексика-АҚШ чегараси орқали Америка ҳудудига кириш бўйича саволлар билан мурожаат қилувчилар кўпайган.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Мексика чегараси орқали Америка Қўшма Штатлари ҳудудига ноқонуний киришга уриниш ҳолатлари бўйича баёнот берди.
Қайд этилишича, консуллик бўлимига Мексика-АҚШ чегараси орқали Америка ҳудудига кириш билан боғлиқ саволлар тушмоқда.
“АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган”, - дея огоҳлантирган элчихона.
Дипломатик ваколатхона мигрантларни мамлакатга хавф-хатар остида, ноқонуний тарзда эмас, балки қонуний йўллар орқали киришга чорлаган.
Янгиликлар лентаси
0