Киев режими Ғарб берган кредитларни қандай қайтаради? Захарова жавоби
18:26 04.01.2023 (янгиланди: 18:42 05.04.2023)
© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел РФ Мария Захарова
© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ
/ Oбуна бўлиш
РФ ТИВ вакили Украинага миллиардлаб ёрдам ниманинг эвазига ажратилаётганини айтди.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ғарб Украинага ҳозир бераётган кредитлар унга юкланган роль – Россияга қарши гибрид уруш ниқоби ва воситачи роли тўловдир. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Sputnik радиоси дастурида айтиб ўтди.
“Киев режими қандай қайтаради? Ҳамма тушуняптики, ҳозир содир бўлаётганлар Киев режими ўйнаётган жирканч ва жиноий роль учун хизмат ҳақидир. Ушбу траншларни ажратиш, ёрдам сўраш, сиёсий қўллаб-қувватлаш. Фақат Киев режими ўзига юкланган ролни ўйнашда давом этиши учун ҳамма нарса керак”, - дейди Захарова.
Дипломат (Киев режимининг) асосий роли Украина ичидаги ташқаридан озиқлантириб, қўллаб-қувватланадиганларга ишониб топширилганини айтди.
“Жойларда минимал ташаббускорлик ҳуқуқи берилган, глобал роль анча олдин белгиланган. У 2022 йилда ёки саккиз йил олдин ёзилмаган. Бу Украина мустақилликка эришганида унга юкланган юкланган роль. Ғарб Украина мустақилликка, суверенитетига эришганда ундан тўлиқ юз ўгирди. На тўлиқ ривожланиш, на самарали иқтисодиёт, на миллий манфаатлар Ғарбнинг Украина борасидаги режаларига киритилмади. Фақатгина НАТО ғояларига бўйсуниш – постсовет ҳудудида ва Россия Федерацияси периметри бўйлаб беқарорлик ўчоқларини яратиш (киритилди – таҳр.)”, - дейди Захарова.
Унинг фикрича, ҳозирги пайтда Украинага кредит бериш, замонавий, тўғри ва самарали давлат қуриш ҳақидаги гап-сўзлар сафсата холос.