Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Байрамдан кейин ишга қандай мослашиш керак – психолог маслаҳати

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрогноз инфляции, архивное фото
Прогноз инфляции, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.01.2023
Oбуна бўлиш
Иш жараёнига тез мослашиш инсоннинг ўзига боғлиқ, деб ҳисоблайди психолог.
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Янги йил байрами дам олиш ва одатий вазифалардан узоқлашиш учун ажойиб имкониятдир. Бироқ, дам олишлар тугагандан сўнг, ишга қайтиш инсон учун стресс бўлиши мумкин. Кўпинча байрамдан кейинги биринчи иш кунида одамлар паришонлик, бефарқлик ва диққатни жамлай олмасликдан шикоят қилади.
Шунинг учун, ўзингизни иш учун психологик жиҳатдан тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига берган интервьюсида психолог Анетта Орлова айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, байрам охирига етаётганда иш жойини тайёрлай бошлаши мумкин.
“Биринчи куни сиз ишга келиб, бирор нарсани тозалашни, бўш жой очишни бошлашингиз мумкин. Қандайдир ишчанлик шароитини яратиш мумкин. Жойни, нарсаларни тартибга солишни бошлашингиз билан, дарҳол ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ, бу умуман қийин эмас деган туйғуни уйғотади”, дейди Орлова.
Шунингдек, у иш ёки шароитни яратиш учун зарур бўлган баъзи янги нарсалар билан ўзингизни хурсанд қилишингиз мумкинлигини таъкидлади, масалан, кундалик, компьютер учун наушник ёки бошқа кера бўладиган буюмларни сотиб олиш фойда беради.
Янгиликлар лентаси
0