Туркияда қалин туман туфайли 10 та автомобиль тўқнашиб кетди

Oбуна бўлиш
Бахтсиз ҳодиса оқибатида7 киши тан жароҳати олди, дейилади полиция хабарида.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Туркиянинг Бурса-Каражабей йўлида кучли туман туфайфли 10 та автомобиль бир-бири билан тўқнашиб кетди. Улар орасида юк автомобиллари ҳам бор.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши тан жароҳати олди, дейилади полиция хабарида.
Олинган маълумотларга кўра, 2 юк машинаси, фургон ва 6 енгил автомобиль иштирокида содир бўлган бахтсиз ҳодиса Измир-Истанбул трассасининг Бурса ғарбидаги пуллик пунктлари яқинида содир бўлган, зич туман туфайли кўриш имконияти ёмонлашган.
Ҳодиса оқибатида етти нафар йўловчи тан жароҳати олган. Ярадорлар тез ёрдам билан Бурса шаҳар касалхонасига олиб кетилди. Маълум бўлишича, жароҳатлар ҳаёт учун хавфли эмас.
Бригадалар томонидан кўрилган чора-тадбирлар билан автоҳалокат муносабати билан автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланишнинг бузилиши назорат остида таъминланди.
Янгиликлар лентаси
0