https://sputniknews.uz/20230103/kiberxavfsizlikni-taminlashga-yonaltirilgan-memorandum-imzolandi-31241951.html
Киберхавфсизликни таъминлашга йўналтирилган меморандум имзоланди
Киберхавфсизликни таъминлашга йўналтирилган меморандум имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу Меморандум Мудофаа вазирлиги ва "Киберхавфсизлик маркази" ДУК орасида алоқаларни ривожлантириш ҳамда киберхавфсизлик соҳасида таълим сифатини янада... 03.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-03T18:38+0500
2023-01-03T18:38+0500
2023-01-03T18:38+0500
жамият
хавфсизлик
мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/03/31242051_0:14:696:406_1920x0_80_0_0_b89f1eb8cae434a3cb49e0f30bda1269.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда “Киберхавфсизлик маркази” ДУК ўртасида меморандум имзоланди.Шунингдек, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти Киберхавфсизлик факультети ўқув моддий базасидаги Киберхавфсизлик лабораториясини очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лаборатория факультет курсантларини киберхавфсизлик бўйича билимларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-130-сонли қарорига асосан Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида “Киберхавфсизлик факультети” ташкил қилинган. Бунга кўра факультет таркибида тармоқ ва ахборот технологиялари билан шуғулланувчи қатор кафедраларга асос солинган.Ҳозирги кунда бу ерда мазкур кадрлар тайёрлаш жараёни тизимли равишда йўлга қўйилган. Жумладан, киберҳужум векторларини аниқлаш, тармоқ ва ахборот тизимларида заифликларни ўз вақтида бартараф этиш, зарарли дастурларга қарши курашишнинг профилактик усулларини ишлаб чиқиш, таҳдидлар ва уларнинг манбаларини тезкор баҳолаш қобилияти ҳисобга олган ҳолда асосий эътибор амалий машғулотларга қаратилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/03/31242051_68:0:628:420_1920x0_80_0_0_d213689cca1977376063adcbed706d22.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хавфсизлик, мудофаа вазирлиги
жамият, хавфсизлик, мудофаа вазирлиги
Киберхавфсизликни таъминлашга йўналтирилган меморандум имзоланди
Ушбу Меморандум Мудофаа вазирлиги ва "Киберхавфсизлик маркази" ДУК орасида алоқаларни ривожлантириш ҳамда киберхавфсизлик соҳасида таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда “Киберхавфсизлик маркази” ДУК ўртасида меморандум
имзоланди.
Тадбир давомида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, хусусан, киберхавфсизлик масалалари, ҳарбий институт курсантлари учун талаб қилинадиган билим ва кўникмалар олиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, қўшимча таълим ташаббусларини ташкил этиш ҳамда қатор устувор вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти Киберхавфсизлик факультети ўқув моддий базасидаги Киберхавфсизлик лабораториясини очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лаборатория факультет курсантларини киберхавфсизлик бўйича билимларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-130-сонли қарорига асосан Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида “Киберхавфсизлик факультети” ташкил қилинган. Бунга кўра факультет таркибида тармоқ ва ахборот технологиялари билан шуғулланувчи қатор кафедраларга асос солинган.
Ҳозирги кунда бу ерда мазкур кадрлар тайёрлаш жараёни тизимли равишда йўлга қўйилган. Жумладан, киберҳужум векторларини аниқлаш, тармоқ ва ахборот тизимларида заифликларни ўз вақтида бартараф этиш, зарарли дастурларга қарши курашишнинг профилактик усулларини ишлаб чиқиш, таҳдидлар ва уларнинг манбаларини тезкор баҳолаш қобилияти ҳисобга олган ҳолда асосий эътибор амалий машғулотларга қаратилмоқда.