https://sputniknews.uz/20230102/rossiyaga-qarshi-turishga-qaror-qilgan-sunak-dahshatli-haqiqatga-duch-keldi-31219116.html
Россияга қарши туришга қарор қилган Сунак даҳшатли ҳақиқатга дуч келди
Россияга қарши туришга қарор қилган Сунак даҳшатли ҳақиқатга дуч келди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, инфляциянинг кескин ўсиши ва ҳаёт нархи инқирози каби муаммолар сақланиб қолмоқда. 02.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-02T14:12+0500
2023-01-02T14:12+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
буюк британия
риши сунак
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/02/31219745_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_cf51e237f92d928fc5fd1e456c9afabc.jpg
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Риши Сунак келгуси йил учун бир қатор жиддий муаммоларга дуч келди, деб ёзмоқда “The Daily Mail” таблоиди.Aввалроқ Сунак ўзининг Янги йил нутқида Лондон “украиналик дўстлар”ни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтганди. Шу билан бирга, Сунак расмийлар британияликларнинг устуворликларини биринчи ўринга қўйишини таъкидлади.Нашрнинг ёзишича, Сунак партиядошларига “кураш энди бошланмоқда” дея мурожаат қилиб, авлодлар фахрланадиган мамлакат қуришга ваъда берган. Бироқ, Сунак “даҳшатли ҳақиқатга дуч келди”, деб ёзади нашр.Қайд этилишича, Британия раҳбари учун биринчи қийинчилик маҳаллий тез ёрдам бош шифокорининг бўлимлардаги носозликлар туфайли ҳар ҳафта 500 га яқин бемор вафот этишини очиқлагани бўлди.Таъкидланишича, бундан ташқари, инфляциянинг кескин ўсиши ва ҳаёт нархи инқирози каби муаммолар сақланиб қолмоқда.Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Етказиб бериш занжирларининг узилиши Европа ва AҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Буюк Британияда яшаш нархининг ошиши миллионлаб уй хўжаликларига таъсир қилди. Аввалроқ Буюк Британиянинг 32 миллионга яқин аҳолиси юқори инфляция ва яшаш нархининг рекорд даражада ошиши шароитида тўловларни тўлашга қийналаётгани ҳақида хабар берилган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/02/31219745_148:0:2879:2048_1920x0_80_0_0_6694bc142ca344fdf0bac532d6f07d98.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, буюк британия, риши сунак, украина, россия
дунёда, буюк британия, риши сунак, украина, россия
Россияга қарши туришга қарор қилган Сунак даҳшатли ҳақиқатга дуч келди
14:12 02.01.2023 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Таъкидланишича, инфляциянинг кескин ўсиши ва ҳаёт нархи инқирози каби муаммолар сақланиб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Риши Сунак келгуси йил учун бир қатор жиддий муаммоларга дуч келди, деб
ёзмоқда “The Daily Mail” таблоиди.
Aввалроқ Сунак ўзининг Янги йил нутқида Лондон “украиналик дўстлар”ни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтганди. Шу билан бирга, Сунак расмийлар британияликларнинг устуворликларини биринчи ўринга қўйишини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Сунак партиядошларига “кураш энди бошланмоқда” дея мурожаат қилиб, авлодлар фахрланадиган мамлакат қуришга ваъда берган. Бироқ, Сунак “даҳшатли ҳақиқатга дуч келди”, деб ёзади нашр.
Қайд этилишича, Британия раҳбари учун биринчи қийинчилик маҳаллий тез ёрдам бош шифокорининг бўлимлардаги носозликлар туфайли ҳар ҳафта 500 га яқин бемор вафот этишини очиқлагани бўлди.
“Иккинчи зарба, расмий маълумотларга кўра, ўтган йили вазирларнинг одамларнинг контрабандасини тўхтатишга қаратилган катта саъй-ҳаракатларига қарамай, Ла-Манш бўйлаб рекорд даражадаги 45 756 муҳожир кесиб ўтгани бўлди”, деб таъкидланади хабарда.
Таъкидланишича, бундан ташқари, инфляциянинг кескин ўсиши ва ҳаёт нархи инқирози каби муаммолар сақланиб қолмоқда.
Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Етказиб бериш занжирларининг узилиши Европа ва AҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Буюк Британияда яшаш нархининг ошиши миллионлаб уй хўжаликларига таъсир қилди. Аввалроқ Буюк Британиянинг 32 миллионга яқин аҳолиси юқори инфляция ва яшаш нархининг рекорд даражада ошиши шароитида тўловларни тўлашга қийналаётгани ҳақида хабар берилган.