Россия артиллерияси УҚК техникаси тўдасини яксон қилди – видео

Oбуна бўлиш
Запорожье йўналишида Украинанинг зирҳли техникаси тўдаси яксон қилинди.
Россия Жанубий ҳарбий округининг 2А36 “Гиацинт-Б” 152-миллиметрли тўплари Запорожье йўналишида Украинанинг зирҳли техникаси тўдасини йўқ қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
“Ҳозир душманнинг тўпланган техникасини йўқ қилиш бўйича вазифа келиб тушди. Бизга нишон мўлжалларини беришди. Нишон яксон қилинди”, - деди зарба берган жангчилардан бири.
Нишон учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида аниқланган ва унинг мўлжали жангчилари зудлик билан берилган.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Янгиликлар лентаси
0