Қайси ҳудудда аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналар сони кўп

© pexels.com/Sora ShimazakiЖенщина с папкой
Женщина с папкой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2023
Oбуна бўлиш
Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 177 тага ошган.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 472 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
“Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 177 тага ошган”, дейилади хабарда.
Аёл раҳбарлар бошқарувидаги фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони энг кўп бўлган ҳудудлар:
• Тошкент шаҳрида – 9 764 та;
• Тошкент вилоятида – 4 760 та;
• Навоий вилоятида – 3 866 та;
• Самарқанд вилоятида – 2 475 та.
Янгиликлар лентаси
0