https://sputniknews.uz/20230102/garbda-rossiya-iqtisodiyoti-barqarorligining-uchta-sababi-malum-qilindi-31221060.html
Ғарбда Россия иқтисодиёти барқарорлигининг учта сабаби маълум қилинди
Ғарбда Россия иқтисодиёти барқарорлигининг учта сабаби маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Россия иқтисодиётининг Ғарб санкцияларига барқарорлигининг бир нечта сабабларини келтирди. 02.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-02T15:51+0500
2023-01-02T15:51+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
украина
ғарб
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/133/30/1333030_0:0:1501:844_1920x0_80_0_0_1f19bc7c66a2fc2db049872f729901ea.jpg
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Стокгольм Иқтисодиёт мактабининг Шарқий Европа институти раҳбари Турбьерн Беккер Швециянинг SVT телеканали эфирида Россия иқтисодиётининг Ғарб санкцияларига барқарорлиги сабаблари ҳақида гапирди.Таъкидланишича, биринчи сабаб - нефть ва газни сотишдан тушган даромад. Беккернинг таъкидлашича, Россиянинг энергия ресурсларини сотишдан тушадиган даромади ҳали ҳам жуда юқори.Иккинчи сабаб - Россия Марказий банкининг банк тизимига нисбатан санкциялар қўлланилганидан кейин молиявий секторда юзага келган муаммоларни тезда бартараф этган ҳаракатлари.Иқтисодчининг фикрича, учинчи сабаб - олдинги инқирозлар тажрибаси. Гап шундаки, санкциялар туфайли юзага келган муаммоларни ҳал қилган россиялик мутахассислар аллақачон бир қатор иқтисодий инқирозларни бошдан кечиришган. Беккер 1998 йилдаги инқирозни, 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий инқирозини, шунингдек, 2014 йилдаги инқироз ва нефть нархининг кучли пасайишини эслаган.Украинада Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу Ғарбнинг ўзида ёқилғи нархининг ошиши ва рекорд даражадаги инфляцияни келтириб чиқарди. Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати AҚШ ва унинг иттифоқчилари учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/133/30/1333030_154:0:1279:844_1920x0_80_0_0_a97886c472a5b2897af71e556d2ef087.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ғарб, россия
дунёда, украина, ғарб, россия
Ғарбда Россия иқтисодиёти барқарорлигининг учта сабаби маълум қилинди
15:51 02.01.2023 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Эксперт Россия иқтисодиётининг Ғарб санкцияларига барқарорлигининг бир нечта сабабларини келтирди.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Стокгольм Иқтисодиёт мактабининг Шарқий Европа институти раҳбари Турбьерн Беккер Швециянинг SVT телеканали эфирида Россия иқтисодиётининг Ғарб санкцияларига барқарорлиги сабаблари ҳақида
гапирди.
Таъкидланишича, биринчи сабаб - нефть ва газни сотишдан тушган даромад. Беккернинг таъкидлашича, Россиянинг энергия ресурсларини сотишдан тушадиган даромади ҳали ҳам жуда юқори.
Иккинчи сабаб - Россия Марказий банкининг банк тизимига нисбатан санкциялар қўлланилганидан кейин молиявий секторда юзага келган муаммоларни тезда бартараф этган ҳаракатлари.
Иқтисодчининг фикрича, учинчи сабаб - олдинги инқирозлар тажрибаси. Гап шундаки, санкциялар туфайли юзага келган муаммоларни ҳал қилган россиялик мутахассислар аллақачон бир қатор иқтисодий инқирозларни бошдан кечиришган. Беккер 1998 йилдаги инқирозни, 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий инқирозини, шунингдек, 2014 йилдаги инқироз ва нефть нархининг кучли пасайишини эслаган.
“Демак, қайсидир маънода Россиянинг макроиқтисодиётини бошқараётган иқтисодий идоралар бир қанча инқирозларни бошидан кечирган ва санкциялар зарбалари таъсирини юмшатиш учун нимадан фойдаланиш мумкинлигини билади”, дейди эксперт.
Украинада Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу Ғарбнинг ўзида ёқилғи нархининг ошиши ва рекорд даражадаги инфляцияни келтириб чиқарди. Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати AҚШ ва унинг иттифоқчилари учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди.