Ғарб Украинага ҳомийлик қилишни қачон тўхтатиши мумкин

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaУкраинский флаг и монумент "Родина-Мать" в Киеве, Украина.
Украинский флаг и монумент Родина-Мать в Киеве, Украина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Зеленский жанг майдонида олға интилишни тўхтатса, Ғарб Украинага ҳомийлик қилишни тўхтатиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Aгар Владимир Зеленский жанг майдонида олға интилишни тўхтатса, Ғарб Украинага ҳомийлик қилишни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда AҚШ собиқ президенти Жорж Бушнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ махсус маслаҳатчиси Майкл Aллен “Fox News” телеканалига маълум қилди.

“Зеленский газ педалини босишда давом этиш кераклигини тушунади - акс ҳолда Ғарб чарчаб, Украинани молиялаштиришни тўхтатиши мумкин”, - деди эксперт.

Aлленнинг таъкидлашича, ҳозирча ҳеч ким муросага келишни истамайди.
Зеленский ўтган йилнинг декабрь ойида Вашингтонга ташриф буюрган ҳамда у ерда Оқ уй раҳбари Жо Байден ва Конгресс раҳбарияти билан учрашган эди. Унинг ташрифи арафасида Киевга 1,85 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинди, унга бошқа нарсалар қатори Patriot зенит-ракета тизимлари батареяси ҳам киради.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан бери AҚШ ва унинг иттифоқчилари Украина Қуролли кучларига миллиардлаб долларлик ҳарбий техника етказиб берди. Москва Ғарб можарони узайтиришга интилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Россия Мудофаа вазирлиги хорижий ўқ-дорилар сақланадиган омборлар қонуний нишонга айланишини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0