Фарғонада 3 ёшли бола “Док-1 Макс” сиропидан заҳарлангани айтилмоқда

© unsplash.com/Towfiqu barbhuiyaМедицинский сироп.
Медицинский сироп. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, боланинг умумий аҳволи оғир, ҳушида. Беморга тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Фарғонада Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг болалар реанимация бўлимида Қувасой шаҳрида яшовчи 3 ёшли бола “Док-1 Макс” сиропидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанмоқда. Бу ҳақда вилоят ССБ раҳбари Абдуқаюм Тўхтақулов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, боланинг умумий аҳволи оғир, ҳушида. Беморга тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.
Вилоят ССБ масъулларининг хабар беришича, бугунги кунда болаларни таблетка ва сироп дори воситаларидан заҳарланишини олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча даволаш профилактика муассасаларига “Док-1 Макс”препаратларидан сақланиш бўйича топшириқлар берилган.
“Таркибида парацетамол дозаси бўлган дори препаратларини болалар буйрагига токсик таъсир қилиши ҳамда терапевтик дозани оширилишига йўл қўймаслик, тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлган болаларни табиий усуллар билан тана ҳароратини тушириш, ота-оналарга таркибида парацетамол сақлайдиган препаратларни ўзбошимчалик билан ичирмаслик тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари вилоятдаги барча дорихоналар савдосидан ўрнатилган тартибда қайтариб олинган.
Расмий маълумотларга кўра, “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш оқибатида 19 бола вафот этган.
ССВ ишчи гуруҳи олиб борган дастлабки лаборатор ўрганишлар “Док-1 Макс” сиропининг таркибида этиленгликол мавжудлигини кўрсатган. Бу модда заҳарли бўлиб, тахминан 1-2 мл/кг 95 фоиз концентрланган эритмаси бемор саломатлигида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Дори савдоси эса тўхтатилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Самарқандда “Док-1 Макс”ни қабул қилгач вафот этган болаларнинг ота-онасига ҳамдардлик билдириб, ишга алоқадор барча шахслар жавобгарликка тортилишини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур маълумот вилоят тиббиёт ходимлари томонидан вазирликдан яширилганини айтди.
Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси "Док-1 Макс" билан боғлиқ ҳолат бўйича “Quramax medical” ва “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очган.
Кўп ўтмай президент Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариевни ишдан ишдан олди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова “Док-1 Макс” дори воситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистонда қўлланиб келингани, лекин сўнгги сериясида унинг таркибидаги қўшимча моддалардан бири ўзгарганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0